1. Сен гаплашаётган, сен шилқимлик қилиб, тегажонлик қилаётган қиз сен яшаб турган жамиятнинг бир аъзоси ҳисобланади. Бу дегани сен истак-майлингниқондириш учун жамиятнинг бузилишида ўз ҳиссангни қўшяпсан, деганидир.
Аслида сен мусулмон бўлсанг, жамиятнинг ривожига, ислоҳига ҳиссангни қўшишинг керак эди. Жамиятинг ва унинг қизларини бузилиб кетишига рози бўласанми???
2. Сен гаплашаётган, у билан фаҳш ишларни қилган ёки қилишга ҳаракат қилаётган қиз келажакда гарчи сенинг хотининг бўлмасада, лекин сенинг яқин дўстинга ёки бирор бир мусулмон йигитга хотин бўлади.
Худди шунингдек бошқалар ўйнашиб юрган қизларни Аллоҳ таоло дунёдаги қилган фаҳш ишларинга жазо бўлиши учун уйланаётганингда сенга тўғирлаб қўйиши ҳам мумкин. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган: “Нопок аёллар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок аёллар учундир.” (Нур;26).
3. Аёлларнинг ва жамиятнинг бузилиши айнан сендан ёки ривожига сен ҳисса қўшган ишдан бошланиб, келажакда сенинг яқинларинга ҳам таъсир қилиши мумкин.
Бугун сен ёки сенга ўхшаган кимсалар йўлдан оздирган аёллар сенинг хотининга, опа-синглинга ёки бирор қариндошинга дугона бўлиши мумкин. Натижада у аёл сенинг яқинларингни ҳам йўлдан оздириши мумкин. Чунки улар жамиятнинг ажралмас бир бўлагидир.
Дарҳақиқат Набий алайҳис салом бу ишнинг оқибатидан огоҳлантириб шундай деганлар: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунёдан эҳтиёт бўлинглар, аёллардан эҳтиёт бўлинглар! Чунки Баний Исроилга етган аввалги фитна аёллар сабабли бўлган эди.”, дедилар. (Муслим ривояти).
4. Сен билан ношаръий алоқада бўлган аёлнинг оиласида нима гуноҳки, сен уларнинг обрўсини булғаяпсан. У аёлнинг бу ишга рози бўлиши унга нисбатан тажовуз қилишинга узр бўладими?
Агар бир йигит сенинг синглинг билан гаплашиб юрса, ношаръий алоқада бўлса ва бу шармандалик фош бўлганда, у узр сўраб сенга: “синглинг ўзи рози бўлганди”, деса, сен уни кечириб юборасанми?.
5. Сен ўзинг яшаб турган жамиятга хиёнат қилиб, унинг аёлларини йўлдан оздираётган бўлсанг, бу ишни қилаётганингда сендан қандай ҳис-туйғу ўтади?
Сен мусулмонмисан?
6. “Жазо худди қилинган амалнинг жинсидан бўлади” ёки “қайтар дунё” деган сўзларни эшитгансан. Демак, қилган фаҳш ишларинг муқобилида ор-номусинг булғанишига тайёрмисан?
Баъзан: “уйлангунча ёки фарзандли бўлгунча тавба қилиб оламан”, дерсан?.
Лекин Аллоҳ таоло тавбангни қабул қилиб, сени ҳам худди шундай мусибат билан жазоламаслигигакафолатинг борми?
Ахир, Аллоҳ таоло: “Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир.”, (Шуро;40) деганку!.
Унутма!, изғиб юрган бўрилар кўп, сенинг эса онанг, қизинг, синглинг, хотининг, амманг, холанг ва уларнинг ҳам қизлари бор. Эҳтиёт бўл!!!
Сен иффатли бўлсанг, оиланг ҳам иффатли бўлишади. Иффатини сақламаган ва зинодан тавба қилмаган кимсанинг оиласидан зинодан қўрқмайдиган иффатсизларнингетишиб чиқиш хавфи бордир.
Чунки жазо худди қилинган амалнинг жинсидан бўлади.
Зинокор уйланганда худди ўзи каби иффатсиз аёлга уйланиши ёки унинг маҳрамлари ҳам худди ўзи каби иффатсиз бўлиб қолиши мумкин.
Хусусан унинг зино қилиб юришидан маҳрамларининг хабардор бўлиши уларни ҳам фаҳш ишларга қўл уришга журъатли қилиб қўяди.
Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
Агар сақласангиз иффатни сизлар,
Шунда аҳлингиз ҳам иффатли бўлар.
Қай бир иш мўминга бўлса агар ор,
Ундай ишга яқин бормангиз, зинҳор.
Зинони қарз дерлар, сен уни қилсанг,
Аҳлинг тўлар уни, хушёр бўл, билсанг.
Ким берса зинога икки минг дирҳам,
Аҳли зино қилар чорак пулга ҳам.
Ривоят қилинишича бир киши ўғлини сафарга кузаётиб: “синглингни муҳофаза қил”, деб васият қилибди. Йигит отасининг бу васиятидан ҳайрон бўлди. Чунки у синглисидан узоққа сафарга кетаётган эди.
Йигит сафардан қайтаётиб бир жойда дам олиш учун тўхтайди ва у ерда бир аёлга кўзи тушиб, унга тикилиб қолади ва нафси ғолиб келиб, бехосдан бориб аёлни ўпиб олади. Аллоҳнинг назоратида эканини ва отасининг васиятини эсга олиб, дарҳол истиғфор айтади.
Шундан сўнг йигитнинг отаси ҳам уйига сув олиб келувчи унинг қизини бехосдан ўпиб олганини кўриб қолади. Йигит сафардан қайтиб келганидан сўнг отаси унга: “Сенга синглингни муҳофаза қил демаганмидим?”,дейди.
Йигит “нима бўлди?”, деб сўрайди.
Ота: бирма-бир гапириб беради ва “Агар сен зиёда қилганингда, сувчи ҳам зиёда қилган бўларди”, дейди.
Давоми бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев