ЗИММАСИДАГИ ХАК-ХУКУКЛАРИ.
Эри у билан тинч-тотув ҳаёт
кечириши, унга яхши муомала
қилиши, емак-ичмак, кийим-кечак
ва уй-жой билан имкон қадар
таъминлаши, кўпхотинли бўлса
аёллари ўртасида адолат қилиши
аёлнинг эри зиммасидаги
ҳақларидан
Аллоҳ таоло айтади:
«Улар билан тинч-тотув
яшанглар»(Нисо: 19).
«Энди агар(улар орасида)адолат
қила олмасликдан қўрқсангиз, фақат
битта аёлга(уйланинг)»(Нисо: 3).
«Ҳар қанча уринсангизлар ҳам
хотинларингиз ўртасида адолат
қилишга қодир бўлмайсизлар [1].
Бас, бутунлай(суйган хотинларингиз
томонга)оғиб кетиб(кўнгилсиз бўлиб
қолган)хотинингизни муаллақа
[2]каби ташлаб қўймангиз!»(Нисо:
129).
Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: Мен
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан: «Бизлардан
биримизнинг устида аёлининг
қандай ҳаққи бор?» деб сўрадим.
«Таом еган вақтингда уни ҳам
таомлантиришинг, ўзинг (янги)
кийим кийган вақтингда уни ҳам
кийинтиришинг, юзига урмаслигинг,
«Аллоҳ юзингни қабиҳ
қилсин» (башаранг қурсин)
демаслигинг ва ва (аразлашган
пайтда) фақат уй ичидагина ҳажр
этмоғинг (яъни, бошқа жойда
ётишинг)дир», дея жавоб бердилар
(Абу Довуд, Табароний, Ҳоким
ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 3149).
Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: Мен: «Ё
Расулуллоҳ, аёлларимизга қандай
яқинлашиб, нималарни тарк
қилишимиз керак?», деб сўрадим.
«Зироатгоҳингга хоҳлаган
жиҳатингдан келавер, таом еган
вақтингда уни ҳам таомлантир,
ўзинг (янги) кийим кийган
вақтингда уни ҳам кийинтир,
«Аллоҳ юзингни қабиҳ
қилсин» (башаранг қурсин) деб
сўкма ва урма», дедилар (Абу Довуд,
Аҳмад ривояти, Ас-силсилатус-
саҳиҳа: 687).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу
анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам айтдилар: «Қарамоғидаги
кишиларни зое қилиши кишининг
гуноҳкор бўлишига кифоядир» (Абу
Довуд, Насоий, Ҳоким ривоятлари,
Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб: 1965).
Абу Шурайҳ Хувайлид ибн Амр ал-
Хузоий розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар: «Эй
Аллоҳим, мен икки заифнинг –
етимнинг ва аёл кишининг ҳаққини
(зое қилишдан) қаттиқ
огоҳлантираман» (Ҳоким, Насоий
ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 2447).
Амр ибн Аҳвас ал-Жушамий
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам «Ҳажжатул-
вадоъ»да қилган хутбаларида
Аллоҳга ҳамду сано айтиб, сўнг
ваъз-насиҳат қилиб, айтдилар:
«Огоҳ бўлинглар, аёлларга яхши
муомалада бўлинглар! Зеро, улар
сизларнинг ҳузурингизда
асиралардир [3]. Сизлар улардан
бундан бошқа [4]бирон нарсага эга
эмассизлар. Фақат очиқ бузуқлик
(яъни, қайсарлик, итоатсизлик)
қилишса, уларни ётоқларда тарк
қилингиз (улар билан бир жойда
ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни
шунда ҳам сизларга бўйсунмасалар)
қаттиқ оғритмайдиган суратда
уринглар. Аммо сизларга итоат
қилсалар, уларга қарши бошқа йўл
ахтарманглар. Огоҳ бўлинглар,
аёлларингиз зиммасида сизларнинг
ҳаққингиз бор, сизларнинг
зиммангизда аёлларингизнинг ҳам
ҳаққи бор. Улар зиммасидаги
сизларнинг ҳаққингиз –
тўшакларингизни сизлар
ёқтирмаган кишиларга
бостирмасликлари ва уйларингизга
сизлар истамаган кишиларни
киритмасликларидир. Сизларнинг
зиммангиздаги уларнинг ҳаққи эса
– уларга кийим-кечак ва емак-
ичмакларини чиройли қилиб
беришларингиздир» (Термизий
ривояти, Риёзус-солиҳийн: 281).
(Ҳасан ривоят қилган ҳадисда)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам айтдилар: «Аллоҳ ҳар бир
раҳбарни ўзининг қўл остидагилари
ҳақида, уларни асраганми, зое
қилганми, сўроққа тутади, ҳатто ҳар
бир кишидан унинг хонадони аҳли
ҳақида сўрайди» (Ибн Ҳиббон
ривояти, Саҳиҳут-тарғиб ват-
тарҳиб: 1966).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев