Энди йиғлаб ўтадими кунларимиз,
Соғинч жонга ботадими тунларимиз,
Қуёшимни олиб қайга отланибсиз,
Энди бирга отмайдими тонгларимиз.
Кўз ёш билан ювдими дил туйғуларин,
Кулгучларим унутарму кулгуларин,
Биздан кечиб, қайга юриш шаҳаншоҳим,
Бошимизга солиб ҳижрон қайғуларин.
Энди биздан илтижолар ўтмайдиму,
Алам битган жароҳатлар битмайдиму,
Қадримизни ердек босиб ўтса кимлар,
Бир кун бизнинг уволимиз тутмайдиму.
Тўкилмоқда жон зилолим йўлингизга,
Кетар чоғи бир илтифот қилинг бизга,
Ул манзилда қадрингизга етмасалар,
Ваъда беринг қайтаман деб ўзингизга.
Қирқта жоним қийилгунча кутай сизни,
Узоқлардан сўраб туринг ҳолимизни.
Ёлғиз сизни дейди юрак тўхтагунча,
Токи ўлим айргунча иккимизни.
Малика САЛИМОВА
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев