Предыдущая публикация
Севги камонидан яраланган юрак.
Фироқ азобида қолган бу кўнгил.
Гаров ўйнамайман соғинтиришдан!
Бир лаҳза кўрмасам, ёки эшитмасам,
Сониялар тенг бўлар минг йил асрга.
Яноғим устида кўз ёшим қотар,
Гаров ўйнамайман соғинтиришдан!
Висолни ҳеч нарса тўса олмайди,
Қайсар сан биламан кўнгил тўлмайди.
Бардошим синовда азоб чекмоқда,
Гаров ўйнамайман соғинтиришдан!
Мен сени қанчалар соғиндим севдим,
Лек бу муҳаббат ҳеч ҳам тўлмайди.
Дийдоринг бир бора кўрмоқлик учун,
Гаров ўйнамайман соғинтиришдан!
Шундоқ ҳам соғиндим керакдан ортиқ,
Боримни берардим мен сенга тортиқ.
Ҳаётдан бир бора олмасам ҳордиқ,
Гаров ўйнамайман соғинтиришдан!
Ҳусан....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев