~Бир муддат ортимга
ташладим назар
~Рангсиз хотиралар тушди
ёдимга:
~ʺЁш бола пайтимда
йиғласам,ОНАМ,
~Қўшилиб йиғларди,оҳу-
додимгаʺ.
~Дард келса йўлиққан,мендан-
да илдам,
~Жонимга малҳамим – мунис
ВОЛИДАМ!
~Тинч ором олмоғим
ўйлаб,ухламай,
~Тунларин ўтказган бедор
ПАРВОНАМ.
~Турфа хил гулларни
ҳидлаш,ўрнига,
~Менинг таглигимни
ҳидлаган,ОНАМ.
~Ушбу амаллардан воқиф –
Аллоҳим,
~Онамга... Жаннатни
ҳидлат,илоҳим.
~Мен-чи, мен? Не
қилдим,ВОЛИДАМ учун?
~Бирор бир амални эслай
олмадим.
~Ақалли,бииир марта кўзин
қувнатиб,
~Кўнглини олдимми,ҳеч
билолмадим.
~Менга бир ҳалимлик ҳадя
эт,Роббим,
~То рози қилишга
етсин,одобим.
~ОНАМ кўзларига
қарадим,ногоҳ,
~Гуноҳкор санадим фақат
ўзимни.
~Аллоҳим,Сендан бир катта
ўтинчим:
~Ҳеч қачон намлатма,ОНАМ
кўзини.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев