Худди шу иборани бир вақтлар бир артистдан хам эшитгандим.
Яқиндагина концерти ўтган бир артистнинг маъмури чидай олмади:
-Концертга яқин кунлар телефонимни ўчиришимга тўғри келди ишонасизми? Санъат оламидан тортиб, мухлислару яқин танишлар таклифнома сўрайвериб холи жонимизга қўйишмайди. Агар шунақа "поддержка" қилишмоқчи бўлишса нима учун чипта сотиб олишмайди? Улар қандай мухлиски, хонандасини ростакасимига қўллаб-қувватлашни исташмайди?
Ўзимми уйдагиларимга берадиган таклифномаларгача тарқатишимга тўғри келди. 500га яқин чипталар санъат олами, яқинлар ва айрим "нозик" одамларга берилади, қани бермай кўрингчи бошланади гина қудрат аламлар хафа бўлишлар ва хоказо.
Рости хам...
Хаммаси ўзига тўқ, аммо концерт аслида артист учун молиявий тарафлама хам "поддержка" учунлигини нахотки тушунишмаса? Бир кунлик концертга қанча сарф харажат кетади? Яқинлар, дўстлар, фанатлар ва ўша "нозиклар" хам хаққоний қўллаб қувватламоқчи бўлса, нега чипта сотиб олишмайди?
Майли, журналистларку бу ўша концерт хизматчилари хисоби! Улар маза қилиб концерт кўрмайдиям...фикру хаёли дастурни миясида мақола билан печатлашда ўтади...
Билмадим бошқаларнику, аммо шахсан менда шундай, ва концерт давомида яна бир сахнага бир айпадга қараб, жараённи мухрлаб, дастурни ижтимоий тармоқларга бевосита онлайн репортажи билан банд бўламан.
Артист учун томошабинлар қаторида ўзи чипта сотиб олиб тушган хамкасбини кўриш , бу росмана унинг ижодини қўллаб қувватлаганию, қўшиқларини ростанам яхши кўришини белгиси эмасмикан?
Ушбу сатрларни ўқиётган хар бир артистга маслахатим: Концерт бериб, ким рости хаққоний яқинингиз, дўстингиз, мухлисингиз, ижодингизни хурмат қиладигани ва асл мухлисингиз кимлигини синамоқчи бўлсангиз концертингизга таклифномани оила аъзоларингиздан ўзгасига бера кўрманг!
http://m.odnoklassniki.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=52104455061595&_prevCmd=userAltGroups&tkn=5110
http://m.odnoklassniki.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=52104455061595&_prevCmd=userAltGroups&tkn=5110
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев