Предыдущая публикация
Ҳеч ёдимдан чиқмадинг, Наргиз.
Сенга бўлган севгим туфайли,
Ўзга ёрни қучмадим, Наргиз.
Ваъдаларга вофолар айлаб,
Мени ҳамон кутмоқдасанми?
Ё юрагинг кўзини бойлаб,
Ўзга қўлин тутмоқдасанми?
Бир сўз дегин турмагин унсиз,
Соғиндим, де такрор ва такрор.
Тордир менга бу дунё сенсиз,
Азобланмай бекордан бекор.
Туш кўраман сени ҳар тунда,
Хаёлимда бўласан ҳар он.
Синмайди-ку кўза ҳам кунда,
Орзуларим бўлмасин армон.
Келса ҳамки агар фурсати,
Осмонларга учмагин, Наргиз.
Сенга бўлган севгим ҳурмати,
Ўзга ёрни қучмагин, Наргиз.
"Nargiz" turkum she'rlar.
Eldor Zohidov
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1