Крем шўрвалар жуда хам майин ва енгил
таом бўлиб, соғлом овқатланувчи ва
қадди қоматига эътибор қилиб юрадиган
аёллар учун айни муддао.
Тадқиқотларга кўра оддий овқатдан
кўра шундай пюре шўрвалар тез ҳазм
бўлиб кетмай одамни узоқ вақт тўқ
тутади.
МАСАЛЛИҚЛАР:
4 киши учун:
1 та брокколи (400-500гр)
1 та гул карам (400-500 гр)
2 та ўртача катрошка
1 та пиёз
200 мл сут
100 мл қаймоқ
туз, мурч
ТАЙЁРЛАНИШИ:
1. Пиёзни майда тўғраб сариёғ ёки
ўсимлик ёғида қовуриб оламиз.
2. Идишга сув солиб тозаланган ва
паррак қилиб тўғралган картошкани
солиб 5 минут қайнатамиз.
3. Карамларни гул бўлакчаларига бўлиб
(яхшилаб ювиб) картошкага қўшамиз.
Сутни хам солиб 7-10 дақиқа
қайнатамиз.
4. Пиёз, пишган сабзавотларни суви
билан блендрда пюре ҳолатига
келтирамиз.
5. Идишига қайтариб солиб қаймоқ, туз,
мурч қўшиб, қайнаб чиққач оловни
ўчирамиз.
Қўшимча:
Агар брокколи топа олмасангиз шу
миқдорда гул карам ишлатишингиз
мумкун. Ҳоҳласангиз исмалоқ (шпинат)
ҳам қўшишингиз мумкин.
Масаллиқларни ва ҳажмини табингизга
кўра ўзгартиришингиз мумкун.
Ҳоҳласангиз сабзавотларни фақат сутда
қайнатишингиз ёки кўпроқ қаймоқ
қўшишингиз ҳам мумкун.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев