ОНАМ КЕРАК...
Саккиз ёшли болажоннинг
онаси вафот этиши билан
дадаси фарзандини ёлғиз
қолишидан қўрқиб, она
мехридан айрилиб қийналиб
қолмасин деб, бошқа аёлга
уйланишга мажбур бўлди.
Орадан бир неча кун ўтгач ота
фарзандини бағрига босиб,
эркалаб:
– Тойчоғим, янги онанг билан
аввалги онангни орасида
қандай фарқ бор, деб сўраб
қолди.
Бола жуда ҳам беғуборлик
билан жавоб берди:
– Ҳақиқий онам менга ёлғон
гапирардилар, аммо иккинчи
онам ҳамма айтган гапларида
содиқ турадилар.
Ота таъжубланиб сўради:
– Қанақасига, болажоним?
Ўғил:
– Ўйнаб ўтирганимда онамга
ёқмайдиган иш қилсам, менга
айтардилар:
«Агарда қулоқ солмасликни
бас қилмасанг ва менга зулм
қилаверсанг сенга овқат
бермай қўяман», дердилар...
гапларига парво ҳам
қилмасдим. Баъзан, кўчада кўп
ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб
мени кўчама кўча излардилар,
мени топмагунларича оёқлари
қаерга бошласа ўша ерга
кетаверардилар. Ва ниҳоят
мени топганларидан кейин юз
кўзларимдан ўпиб, мени уйга
олиб борардилар ва мазали
таомлари билан сийлардилар.
Энди эса янги онам, «агар
ўйинни бас қилмасанг сенга
овқат йўқ», дедилар. Мана
икки кундан бери қорним оч,
жуда қийналиб кетдим дада.
Менга ёлғончи онамни
қайтариб беринг, илтимос
дада. Ёлғончи онамни
соғиндим...
У'КИНГ,ФАКАТ ЙИГ'ЛАМАНГ,гурухидан олдим.
ШАКИРОВ,ижодидан
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев