Манашу хозирги кунда биз ризкимизни не не кийинчиликлар алдовлар билан хар ким ментларию Омонларидан турткиланиб юрганимиз буларни тилида айтканда ЕДИННОЕ РОССИЯНИ шу кунга етиб келишида бизни Узбекларниям хиссамиз улкан.Бу улка биз булар хар куни гастарбайт деб аталган биздай инсонларгаям тегишли эканлигини эслаб куйишсин.Мен баралла айтаман бизни бу юртда хали куп хаккимиз бор.Уткан ота боболармиз рухлари шод булсин.Оллох сизу биздан рози булсин!!
Етмиш ӣилки, ӯчмас ҳеч қачон,
Бобомларнинг заҳмати, туни.
Қалбимизда яшаӣди мангу,
Дӯстлар буюк ғалаба куни!
Ватаним деб, жонини тикган,
Тирғак халқим, хур ӯғлонлари.
Эвазига, юзимиз ёруғ,
Ерга тӯкган иссиқ қонлари.
Қанча-қанча номаълум мурда,
Тӯкилганди кузги хазондаӣ.
Кутар эди, унинг онаси,
Дараги ӣӯқ, чидасин қандаӣ?
Нолаларга етмаӣин бардош,
Юрак ёниб, ёмон эзилар.
Бир-бирига биродар қардош,
Ғирром фашист, ноҳақ сезилар.
"Хоинлар ҳам, бор эди шунда,
Бевиждонлар, Ватанин сотган.
Аммо жонин қурбон этганлар,
Умид узмаӣ, ӯша паӣт қотган."
Тор-мор этган шовқин овоздан,
Сӯзлаганда қочар эди хуш.
Шундаӣ дерди сӯҳбатда бобом,
Мен тинглардим, ғамгину-сархуш.
Берлингача фашистни қувиб,
Бобом чекган қаттиқ азобин.
Ӯнг қӯлини тешган қора ӯқ,
Ололмаган бирозча тобин.
GIF
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев