Футбол
Ҳар қандай йирик
спорт
мусобақаси бўлиб ўтгандан сўнг
сон-саноқсиз миш-мишлар
пайдо
бўлиши ҳеч кимга сир эмас.
Агар
гап футбол бўйича дунё
биринчилиги тўғрисида
кетаётган
бўлса, миш-мишларнинг сони
янада
ошиши
турган гап. Бунақа пайтда
уларнинг қай бирига
ишонишни
ҳам билмайсан киши. Хуллас,
қуйида футбол бўйича жаҳон
чемпионатларида юз берган
энг
қизиқарли ва ҳайратланарли
воқеалар ҳақида ҳикоя
қиламиз.
1930 йилги жаҳон чемпионати
Бундан роппа-роса 84 йил
аввал
Уругвай майдонларида дунё
тарихидаги биринчи мундиаль
бўлиб ўтганди.
Томошабинларни
энг кўп қизиқтирган ўйин,
албатта, майдон эгалари ҳамда
Аргентина термаси ўртасидаги
финал матчи бўлди. Айнан илк
чемпионатдаги ҳал қилувчи
ўйинни бошқариб борган
бельгиялик ҳакам Жон
Ланженю
учрашувдан аввал ўзини
ечиниш
хонасида эмас, балки, панжара
ортида кўради. Гап шундаки,
финал ўйинига қизиқиш шу
қадар кучли бўлганки,
стадионга
кириш ҳаммага ҳам насиб
қилмаган. Чипта ололмаганлар
эса
стадионга
турли йўллар билан
киришга уринишган. Бир неча
ашаддий футбол ишқибозлари
хавфсизлик хизмати
ходимларини
алдаб, финал ўйинини
бошқариб
борувчи ҳакамнинг
гувоҳномасини
сохталаштиришган
ва шу йўл билан стадионга
киришган. Аммо бахтга қарши,
ҳақиқий ҳакамни
полициячилар жиноятчига
чиқариб, уни ҳибсга олишган.
Турнир ташкилотчиларининг ўз
вақтида қилган хатти-
ҳаракатлари туфайли
бельгиялик
бечора ҳакам панжара ортида
кўп
ўтирмаган. Айтишларича,
Уругвай
термаси ғалаба қозонган ўша
финал матчи белгиланган
вақтдан
бир соат кеч бошланган экан.
Ким
билади, балки, бош ҳакамни
полиция бўлимидан стадионга
олиб
келиш учун бир соат керак
бўлгандир.
1962 йилги жаҳон чемпионати
1962 йили Чилида ташкил
этилган
жаҳон чемпионатида ҳам эсда
қоларли ҳангома юз берган.
Бразилия ҳамда Англия
термалари
учрашуви чоғида хавфсизлик
хизмати ходимлари кўзини
шамғалат қилиб, майдонга
кучукча югуриб чиққан.
Ҳакамлар ва қўриқчилар анча
уриниб, кучукчани тута
олишмагач,
бу иш билан футболчилар
шуғулланишган. Бироқ
майдонга
шунчаки эмас, балки, футбол
ўйнагани тушганми, кучукча
ҳам
ҳадеганда одамларга тутқич
бермасди. Шу пайт Англия
термаси
ҳимоячиси Жимми Гривзнинг
калласи ишлаб қолди. Футболчи
худди ҳайвонларга ўхшаб тўрт
оёқлаб олди-да, кучукчага
қараб
юрди. Кутилмаган бу ҳолатдан
ҳайрон бўлган жонивор
жойида
тўхтаб қолди, пайтдан
фойдаланган Гривз уни тутиб
олди.
Миш-мишларга кўра, ана шу
воқеадан сўнг Англияда итларга
«Жимми» ва «Гривз» деб ном
қўйиш роса урф бўлган экан.
1966 йилги жаҳон чемпионати
Балки, мундиалда рўй берган
баъзи
воқеа-ҳодисаларни
ишқибозларнинг
ўзлари ўйлаб
топишгандир, аммо Болгария
термаси ҳимоячиси Иван
Вуцовнинг бошидан кечирган
кўргиликлар расмий тарзда
қоғозга битилган. Айнан Вуцов
1966 йили жаҳон чемпионати
финал босқичида нақ икки
марта
ўз дарвозасига гол уриб қўйган.
Венгрия термаси билан кечган
матчда Иван тепган тўп аввал
ўйинчилардан бирига тегиб,
кейин
дарвоза тўридан жой эгаллаган
бўлса, португалларга қарши
ўйинда Вуцов йиқилаётиб ўз
дарвозасига шунчалик чиройли
тўп
киритган-ки, бу гол ҳали-ҳануз
энг ажойиб автоголлардан
бири
сифатида эътиро этилади.
1974 йилги жаҳон чемпионати
1971-1997 йиллар оралиғида
Заир
жамоаси сифатида ном
қозонган
Конго Демократив
Республикаси
термаси 1974 йилги мундиалда
жуда муваффақиятсиз иштирок
этган. Футболчилар гуруҳ
босқичини тўплар нисбатига
кўра
0:14 билан сўнгги ўринда
якунлашган. Миш-мишларга
кўра,
ушбу омадсиз иштирокидан
сўнг
ватанига қайтган футболчилар
мамлакат раҳбарларининг
қарорига мувофиқ ҳарбий
хизматга жўнатиб юборилган.
Шу
ўринда БАА термаси
футболчиси
билан боғлиқ бир воқеани ҳам
эслаб ўтиш жоиз. ГФР
дарвозасига
киритган ягона голи сабаб БАА
футболчисига маҳаллий
шайхлардан бири «роллс-ройс»
совға қилган, гарчи ўша ўйинда
амирликлар 1:5 ҳисобида
ютқазиб қўйишган бўлсалар-да
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев