»
Мен кўнглимни қулфлаб қўйдим кирмасин деб, Муҳабатга зорлигимни билмасин деб, Шамолдайин ёнгинамга елмасин деб, У барибир хабар топди, кўрди, билди, Юрагимга бесўроқ шундайин кирди.
Усиз менинг ҳолим эди бесасу шод, У келибоқ хотиржамлик бўлди барбод, Юрагимда йўқ эдику зарра имдод, Муҳаббатда ор йўқмикан, номус йўқми, Юрагимга бесўроқ шундайин кирди.
Ўн саккизда юрганимда қайда эдинг, Сен ўшанда куйда эдинг, найда эдинг, Болаларча шарқираган сойда эдинг, Нишон қилиб атрофимда анча юрди, Юрагимга бесўроқ шундайин кирди.
Огоҳ этиб кирганида қўймас эдим, Севги номин бебошликка йўймас эдим, Ҳеч бўлмаса девонадек суймас эдим, Абгор ҳолим кўриб бедод қилди, кулди, Юрагимга бесўроқ шундайин кирди.
Лойиқмидим мен шундайин неъматинга, Қойил қолмай иложим йўқ ҳикматинга, Икки дунё эришсам бас жаннатинга, Али қалби имон билан пурра тўлди, Юрагимга бесўроқ шундайин кирди...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев