ХАНГОМАСИ
"Одно" деган оролга,
Гохо чўкиб кетасан.
Кизик-кизик саволга,
Жавобингни элтасан.
Куркур набирам бир кун,
Очиб берди "одно"ни.
Бу "ўргимчак тўри"дан,
Огох килай хаммани.
Никим эди: Нафис Гул,
Йўкотгандим эс-хушим.
Ўзгартирволдим буткул,
Йигирмада деб ёшим.
Тунда профилимда,
Оёк изи кўринди.
Шубха пайдо дилимда-
Бу ким экан-а энди?
Эх, аклдан озибди,
Йигитча бунча хам гўл!?
Менга СМС ёзибди,
"Уйку йўкми Нафис Гул?"
Мен хам турмадим караб,
Ёздим личкага кириб:
"Сунбул сочларим тараб,
Ўтирибман зерикиб."
-Расмингизни бир кўрай,
Зериктирмайман сизни.
Суратин жўнатвордим,
Ёшгина гўзал кизни.
-Ёпирай Шу сизми деб,
Смайлни жўнатди.
Ёкиб колдим шекилли,
Атнашения ўрнатди.
На салом бор, на алик,
Гап бошланди бир пасда.
Шундай килиб танишиб,
Олгандик секин-аста.
" ....... 60 90 ракамга,
Тел киворинг асалим".
Худди ёкиб тургандек,
Шартта гўдок ташладим.
Жуда майин овозда,
Ало?.. бу сизми дедим.
Қаҳ-қаҳ куларди бир чол,
-ха менман Нафис Гулим!
Алдадимми, алдандим?
Учиб тушди хаёллар.
Однониям биларкан,
"БУ ЧОЛЛАР ЁМОН ЧОЛЛАР!".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев