Бу кун кўнгил кўнгилга пайванд,
Бахт уйининг кошонасида,
Турибдилар икки ёш бугун,
Бахтли ҳаёт остонасида.
Учрашдилар бу кун икки дил,
Висол, дийдор кўприкларида,
Маржондайин милтирар кўз ёш,
Келинчак қиз киприкларида.
Бахт-у,висол оқшоми бу кун,
Ошиқ диллар ёниб турибди,
Куёв бола бошида ана,
Ҳумо қуши қўниб турибди.
Ҳаёт уйин пойдевори бахт,
Деворлари ишончдан бўлсин,
Устунлари севги муҳаббат,
Айвонлари қувончдан бўлсин.
Бахт уйиннг гулбоғларида,
Алвон гуллар очилиб турсин,
Порлаб қуёш осмони узра,
Қут барака ёғилиб турсин.
Тиллолардан тахтлар тилаймиз,
Умрлари асалдек бўлсин,
Тирноқа зор қилмасин Эгам,
Этаклари фарзандга тўлсин.
Нурамасин бахт иморати,
То мангуга қад кериб турсин,
Чол-у, кампир бўлиб иккиси,
Бахтли ҳаёт гаштини сурсин.
✍Хуршид Kарим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев