Ислом шариати тадбиркор ва тижоратчилардан муносабатларда ҳалолликни, шартномаларга риоя этишни талаб этади. Динимизда бировни алдаш, савдо битими шартномаларини сохталаштириш, ўзганинг ҳаққига хиёнат қилиш қораланади.
Ислом таълимоти тижорат-савдогарликни энг ҳалол касблардан санайди, унинг рухсат этилганлиги Қуръон, суннат ва ижмоъи уммат билан собит бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам тижорат билан шуғулланганлар. Ҳалол тижорат, савдо инсоний муносабатларнинг энг самарали ва яхшиси, охират неъматларига эришиш воситаси, Аллоҳ таоло ҳузурида банда даражасини юқорига кўтарувчи амал ҳамдир. Ислом шариати ҳамиша ўлчов ва тарозида инсоф билан иш тутишга, ўзгалар ҳақига хиёнат қилмасликка буюради.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев