Предыдущая публикация
Жисмим ҳам эгилар кун сайин сўлиб.
Наҳот етмаябди қалбда хижроним,
Соғинч юрагимга кетмоқда тўлиб !
Гул каби қўлингда титрасам эди,
Хазонлар домига ташлама фақат.
Жон, десам, оҳимни тингласанг эди,
Минг бора хажрингга қилардим тоқат !
Йўлларнинг манзили, охири тайин,
Тунлар ҳам ўтади уйғонар наҳор.
Соғиниб қай йўлдан айтгин кетайин,
Қайларда иккимиз қолдирган баҳор !
Кел жоним кўзларинг тўйиб термулай,
Бир сўз айтмасанг ҳам розиман шу кун.
Соғиниб, соғинчга енгилсам нетай,
Кўксимни нимадур ўймоқда бугун !
Жон, десам оҳимни тингласанг эди...
Соғиниб, соғинчга қўймасанг эди......
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев