<<<ҒАЛАБА МУАММОНИ ЕЧИШДАН БОШЛАНАДИ>>>
Биз умримиз давомида фарзандларимиз, турмуш ўртоғимиз, ота-онамиз, опа-укаларимиз, дўстларимиз ва жамиятдаги бошқа инсонлар билан баъзида муаммоли ҳолатларга дуч келамиз. Кўпинча бундай муаммолар биз учун жуда чигал ва уларни ҳал қилишнинг имкони йўқдек туюлади. Албатта, ҳаётда муаммоси бўлмаган кишининг ўзи йўқ. Инсон умри давомида тўсиқлардан қандай ўтишига қараб, бахтли ёки бахтсиз бўлиши мумкин. Биз кўпинча фарзандларимиздаги биздан юқмаган хатти-ҳаракатларни тузатишга ҳаракат қиламиз. Уларни тергаймиз, билганимизча ақл ўргата бошлаймиз. Фарзандларимиз жим бўлиб қолса муаммони ҳал қилдик деб ўйлаймиз. Аммо бу жуда нотўғри усул. Фарзандларимиз билан боғлиқ муаммофларни ҳал этишда уларга ақл ўргатишдан кўра бошқа усуллардан фойдалансак фойдадан ҳоли бўлмас экан. "Битта мусибат мингта насиҳатдан яхшироқ", деган мақол бор. Бу мақолни кўпчилигимиз яхши билсак-да, атрофимиздаги инсонларни ва фарзандларимизни ўзгартириш учун насиҳат қилишга тушамиз. Қанча кўп насиҳат қилсак, фарзандларимиз шунча оз муаммога дуч келади деб ўйлаймиз. Бу билан биз олдидан чиққан муаммоларни ҳал қила оладиган инсонларни эмас, балки муаммолардан ўзини олиб қочадиган журъатсиз инсонларни улғайтирамиз, уларнинг ҳаётини яшаб ўрганишга тўсқинлик қиламиз.
Тўғри, бу билан болаларга умуман насиҳат қилмаслик керак демоқчи эмасмиз. Аммо фарзандларимизнинг ҳаётини насиҳат бериб шакллантиришга ҳаракат қилмаслигимиз керак.
Чақалоқ туғилганидан бошлаб ота-она бошқарувчилик вазифасини ўз зиммасига олади ва бу ҳолат умр бўйи давом этади.
"Тегма", "бундай қилма", "у бола билан ўйнама", "терлаб сув ичма", "шапкангни кий", "эътибор қилиб юр", "идишни синдириб қўйма", "тўкмасдан е", "оғзингни куйдирасан сут қайноқ эҳтиёт бўл", "уй вазифаларингни бажар", "сумкангни тайёрла", "нонуштангни қил", "эрталаб кетаётганингда нарсаларингни унутма", "катта бўлганинг дўхтир бўласан", "уйланишга шошилма, сенга мос қизни ўзимиз топамиз", каби буйруқ ва истакларимиз билан уларни бошқара бошлаймиз. Берган насиҳатларимиз қанчалик кўп бўлса, фарзандларимиз шунчалик яхши бўлади, деб ўйлаймиз.
Ҳатто боланинг қайси коллежда ўқишини кўпроқ ота-она ҳал қилади. Университесга киришда юқори балл олган бўлса ҳам унинг қайси бўлимда ўқиши ота-онанинг ихтиёридаги масала. Болаларнинг мустақил қарор қабул қилишларига кўп ҳам имкон берилмайди.
Хўш отилган ўқимиз нишонга тегмаса нима бўлади? Бунинг оқибати албатта, пушаймонликдир. Ақл ўргатишнинг салбий жиҳати сизга ақл ўргатган кишидан норози бўлишдир.
Бирор кишига насиҳат қилсангиз, унда сизга нисбатан норозилик ҳисси пайдо бўлади. Шу сабабли инсонларга ақл ўргатиш ўрнига унинг ёнида бўлишга ҳаракат қилиш лозим.
Унутманг, ҳар доим қарши томонга қарши ҳаракат бўлади.
Шу сабабли фарзандларингиз, турмуш ўртоғингиз ва дўстларингиз норозилигига сабаб бўлишни истамасангиз, аввало улар билан бир томонда эканингизни билдиринг.
Ақл ўргатишнинг иккинчи салбий томони, бажарилиши лозим бўлган ишларни фақат сиз айтаётганингиз сабабли, фарзандингиз нимани, қандай бажаришни билолмай қолишдир. Чунки сиз доимо уни йўналтириб, бошқариб турдингиз. "Қани болам, юр, тур, ўтир, нафас ол", каби сўзлар билан фарзандингизнинг ҳар бир қилиши лозим бўлган ҳаракатини айтиб турдингиз. Аслида эса улар мустақил ҳаракатланиши учун бу ҳаракатларни бажаришга одатланишлари лозим.
Бундай ҳолатларга тушмаслик учун биз сизга қуйидаги ечимни таклиф қиламиз:
Шуни унутмангки, зиналардан аввало бирма-бир босиб чиқиш лозим. Бунинг йўли ақл ўргатиш ва насиҳат беришдан иборат эмас. Муаммонинг қийинлигига қараб, бу узоқ вақт давом этиши мумкин. Нима қилишни билиб, сабр билан кўзланган ишингизни амалга оширсангиз, натижага эришишингиз мумкин. Демак, муаммони ҳал этишда ҳам маълум босқичлардан ўтиш керак.
Бу борада сизнинг фикрингиз?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев