СУХБАТХОНАСИ ~ ~ ..
Гурухимиз аъзолари ушбу мавзуни ....* ГУРУХ СУХБАТХОНАСИ * деб номладилар...
~ Азиз гурухимиз аъзолари.. Сизларни хар бирингиз биз учун қадрлисизлар.!
Ўзларингизни қизиктирган ҳаётда амал қиладиган сизни жуда таъсирлантирган хикматли сўзлар, Хадислар ва қисқа ибратли хикояларни ... шу тема сомментитига ёзиб қолдиришиз мумкин МАРХАМАТ.... мухокамада биз билан бахам кўринг...
~ Биз учун барча гурухимиз аъзолари қадрли ва ардоқлисизлар...унутманг..
Яхши одамлар сизга ~ бахт олиб келадилар..
Ёмон одамлар сизга ~ тажриба берадилар..
энг ёмонлари ~ сабоқ, (дарс) берадилар..
энг яхши одамлар сизга ~ ширин хотиралар қолдирадилар...
~хаётингизга бир лахзагада кириб, Аллох зиммасига юклаган вазифаларини бажариб чиқиб кетаётган хар бир инсонни қадрланг...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 72
Er va xotin orasida tushunmovchiliklar juda ko'p bo'ladi. Ayol kishi erkakdan nafaqat jismonan, balki psixologik jihatdan farq qiladi. Shuning uchun uninag ayrim fazilatlari erkak uchun g'alati ko'rinishi mumkin. Ayolni shundayligicha seva bilish kerak. Buning uchun erkaklar o'z ayoli, ya'ni xotini to'g'risida quyidagilarni bilishi lozim.
1. Ayol kishini Xudo erkakdan farqli qilib yaratgan. Uning organizmi butunlay boshqacha. Ayol kishi boshqacha fikr yuritadi, boshqacha o'ylaydi, boshqacha so'zlaydi. Ayollarda intuitsiya bo'ladi. Agar erkak bosiq bo'lsa, ayol o'z emotsiyalarini ichida saqlamaydi. Ayol kishi o'z yaqinlari haqida doim hamma narsa bilib yurishni istaydi. Ayolning ushbu xususiyatlariga erning jahli chiqishi noo'rin.
2. Har bir ayol hurmat va e'tiborga zor. Er qanchalik ayoliga e'tiborli bo'lsa, o'zi shunchalik baxtiyor bo'la oladi. Xotinini hurmat qilish ...ЕщёErkaklar uchun kerakli maslaxatlar !!!
Er va xotin orasida tushunmovchiliklar juda ko'p bo'ladi. Ayol kishi erkakdan nafaqat jismonan, balki psixologik jihatdan farq qiladi. Shuning uchun uninag ayrim fazilatlari erkak uchun g'alati ko'rinishi mumkin. Ayolni shundayligicha seva bilish kerak. Buning uchun erkaklar o'z ayoli, ya'ni xotini to'g'risida quyidagilarni bilishi lozim.
1. Ayol kishini Xudo erkakdan farqli qilib yaratgan. Uning organizmi butunlay boshqacha. Ayol kishi boshqacha fikr yuritadi, boshqacha o'ylaydi, boshqacha so'zlaydi. Ayollarda intuitsiya bo'ladi. Agar erkak bosiq bo'lsa, ayol o'z emotsiyalarini ichida saqlamaydi. Ayol kishi o'z yaqinlari haqida doim hamma narsa bilib yurishni istaydi. Ayolning ushbu xususiyatlariga erning jahli chiqishi noo'rin.
2. Har bir ayol hurmat va e'tiborga zor. Er qanchalik ayoliga e'tiborli bo'lsa, o'zi shunchalik baxtiyor bo'la oladi. Xotinini hurmat qilish esa oilaviy totuvlikka olib keladi. Hech qachon ish, ko'cha va do'stlarni ayolingizdan ustun ko'rmang. Chunki erning eng katta boyligi bu uning baxtiyor turmush o'rtog'idir.
Ishda qanchalik band bo'lishingizdan qat'iy nazar xotiningizga shirin so'z aytish uchun qo'ng'iroq qilishni unutmang. Xotiningiz qadriga yeting. Uni sevishingiz haqida unga aytib turing. Ayollar bunga muhtoj bo'ladilar. Faqat bayramda emas, balki boshqa kunlarda ham sovg'alar qiling.
3. Ayol uchun eng katta haqorat bu erining unga bee'tibor bo'lishidir. Ayol kishi doim eriga kerakligini, eriga yoqimli ekanligini his qilishi zarur. Xotiningiz bilan intim aloqada bo'lishni chetga surib qo'ymang. Ayolni intim hayotini go'zal qilish, uni quchoqlash, o'pish yaxshi kayfiyat garovidir.
4. Ayol uchun uning uyi eng asosiy makonidir. Uyni go'zal va saramjon qilish uning vazifasi. Uyda xotin uchun moddiy sharoit yaratib berish - bu erning vazifasi.
5. Ayolda muammo bo'lib, uni hal qilish erning qo'lida bo'lmasa, ayolga hamdard bo'lishni bilishi kerak.
6. Ayol erkalik qiladi. Ayrim hollarda injiqlik ham qilishi mumkin. Bunga jahliz chiqmasin, u shunisi bilan sizdan farq qiladi va go'zaldir.
7. Ayol qiynalganda ko'z yosh to'kadi. Ayol yig'laganda er jahli chiqmasdan uni tushuna bilishi kerak.
"Men unga mashina olib berdim-ku, uning chehrasi esa ochilmadi", - deb erkaklar ba'zida ayollardan xafa bo'ladi.
Bu tuyg'ularni turmush o'rtog'ingizga qiladigan e'tiboringiz, intim hayot, arzimagan sovg'alar, gul va shirin so'zlar orqali izhor etib yuring.
Xotiningiz qanchalik baxtiyor bo'lsa sizning hayotingiz shunchalik go'zal, osoyishta va baxtli kechadi, uyingiz esa barakaga boy bo'ladi.
ҲАҚЛАРИ.
хотиннинг эр зиммасидаги
ҳаққи эрнинг ўзига ҳам, молига
ҳам тегишлидир. хо- тиннинг
эри зиммасидаги маҳр ва
нафақа сингари молиявий ва
шахсий ҳақлари бор. улар
қуйидагилар:
1. Эр хотинига хушфеъл
бўлиши, у билан яхши му-
омала қилиши, бирга фаровон
ҳаёт ўтказиши, унга озор
етказмаслиги керак. Бу билан
Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг
ҳадисларига амал қилган
бўлади. Имом Термизий ривоят
қилган ҳадиснинг маъноси
шундай: "Сизларнинг энг
яхшиларингиз хотин- ларига
яхшиларингиздир".
2. Эр хотиннинг озорини
кўтариши, у ғазабланганида ва
жаҳли чиққанида мулойим
бўлиши, унинг хатоларини
кечириши керак. Бундай қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам суннатларига амал
қилишдир. Имом Муслим
ривоят қилишларича, Анас ибн
Молик розийаллоҳу анҳу
айтадилар: "Расулуллоҳдан
бошқа оиласига меҳрибонроқ
бирор кишини кўрмадим".
3. Эркак хотини билан ўз
қадрини туширмайдиган
даражада ҳазиллашиши,
чақчақлашиши ...ЕщёХОТИННИНГ ЭРДАГИ
ҲАҚЛАРИ.
хотиннинг эр зиммасидаги
ҳаққи эрнинг ўзига ҳам, молига
ҳам тегишлидир. хо- тиннинг
эри зиммасидаги маҳр ва
нафақа сингари молиявий ва
шахсий ҳақлари бор. улар
қуйидагилар:
1. Эр хотинига хушфеъл
бўлиши, у билан яхши му-
омала қилиши, бирга фаровон
ҳаёт ўтказиши, унга озор
етказмаслиги керак. Бу билан
Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг
ҳадисларига амал қилган
бўлади. Имом Термизий ривоят
қилган ҳадиснинг маъноси
шундай: "Сизларнинг энг
яхшиларингиз хотин- ларига
яхшиларингиздир".
2. Эр хотиннинг озорини
кўтариши, у ғазабланганида ва
жаҳли чиққанида мулойим
бўлиши, унинг хатоларини
кечириши керак. Бундай қилиш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам суннатларига амал
қилишдир. Имом Муслим
ривоят қилишларича, Анас ибн
Молик розийаллоҳу анҳу
айтадилар: "Расулуллоҳдан
бошқа оиласига меҳрибонроқ
бирор кишини кўрмадим".
3. Эркак хотини билан ўз
қадрини туширмайдиган
даражада ҳазиллашиши,
чақчақлашиши ва ўйнамоғи
керак. Бу ишлар аёл қалбини
кўтаради.
4. Эркак аёлини қизғаниши,
унинг ор-номусини сақлаши
керак. Оқибати бузуқ бўладиган
ҳар қандай ҳолга бепарво
бўлмаслиги лозим. Аммо ёмон
ўй, та- лабчанлик ва ични
билишда ҳаддан ошиш дуруст
эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам бун- дан
қайтарганлар. Имом Муслим
Жобир розияллоҳу анҳудан
шундай ривоят қиладилар:
"Расулуллоҳ эрни оиласига
ишонмай ё хатоларини излаб
кечқурун келиш- дан
қайтарганлар".
5. Эр хотиннинг ўзига алоҳида
жой қилиб бериши, унда
эрнинг яқинларидан ҳеч ким
бўлмаслиги керак.
6. Эр хотинга бериши лозим
бўлган маҳрни қанча бўлса-да,
тўла бериши керак. Маҳр танҳо
хотим нинг ҳаққидир.
7. Эр хотинининг озиқ-овқат ва
кийим-бош каби эҳтиёжларини
исроф этмай, етарли
таъминлаши керак. Эр
харжлари учун ажр ва савобга
эришади. Имом Бу- хорий ва
Муслим "Саҳиҳ"ларида шундай
келган: "Саъд ибн Абу Ваққос
розияллоҳу анҳу ривоят
қилишларича, Пайғамбаримиз
алайҳиссалом дедилар: "Сен
Аллоҳ та- оло розилигини истаб
қилган ҳар қандай харжинг
учун
ажр оласан. Ҳатто хотининг
оғзига солган таоминг учун ҳам
сенга ажр бор".
8. Эр хотинига диний
масалаларни ўргатиши лозим.
Аввало иймон рукнларидан ва
барча эътиқодий маса-
лалардан бошлаб, таҳорат,
ҳайз, намоз, рўза ва бошқа
амалларга боғлиқ зарурий
шаръий ҳукмларни билди-
риши ва доимо намозга ундаб
туриши керак. Зеро, эр шунга
буюрилган.
ахлоқсизлик қилса, уни тўғри
йўлга солиш учун одоб
ўргатиши керак. Бу хотинни
ўзига бўйсунишга ундаш
учунгина эмас, балки биринчи
навбатда Аллоҳ таолога итоат
этишга ундаш мақсадида
бўлиши зарур. Агар хотин
намозни қолдирса, эри уни
намозни адо қилишга қатъий
ва кескин буюриши лозим.
Хотин бирор фарзни қолдирса
ё бирор ҳаром ишга қўл урса,
эр бунга бепарво бўлмаслиги
керак. Зеро, эр унинг қўриқчиси
ва унга масъулдир. Аммо унга
одоб беришни босқичма-
босқич билан олиб бориши
керак. Аввало панд-насиҳат,
огоҳлантириш, тарғиб қилиш
ва қўрқитиш лозим. Бу фойда
бермаса, тўшакда унга орқа
қилиб, сўнг бир хонада алоҳида
тўшакда ётиши керак. Аммо
ўзини хонада ёлғиз ётқизиш
ярамайди. Бир кечадан уч
кечагача шундай ётса бўлади.
Агар бу ҳам фойда бермаса,
хотинини ранжитадиган
даражада, аммо жасадини
қонатмай ва зарар етказмай
уради. Хотиннинг юзига,
бошига, қорнига, белига ва ба-
данининг зарарланадиган
қисмига уриш мумкин эмас.
Фақиҳ ...Ещё9. Эр агар хотини исён ва
ахлоқсизлик қилса, уни тўғри
йўлга солиш учун одоб
ўргатиши керак. Бу хотинни
ўзига бўйсунишга ундаш
учунгина эмас, балки биринчи
навбатда Аллоҳ таолога итоат
этишга ундаш мақсадида
бўлиши зарур. Агар хотин
намозни қолдирса, эри уни
намозни адо қилишга қатъий
ва кескин буюриши лозим.
Хотин бирор фарзни қолдирса
ё бирор ҳаром ишга қўл урса,
эр бунга бепарво бўлмаслиги
керак. Зеро, эр унинг қўриқчиси
ва унга масъулдир. Аммо унга
одоб беришни босқичма-
босқич билан олиб бориши
керак. Аввало панд-насиҳат,
огоҳлантириш, тарғиб қилиш
ва қўрқитиш лозим. Бу фойда
бермаса, тўшакда унга орқа
қилиб, сўнг бир хонада алоҳида
тўшакда ётиши керак. Аммо
ўзини хонада ёлғиз ётқизиш
ярамайди. Бир кечадан уч
кечагача шундай ётса бўлади.
Агар бу ҳам фойда бермаса,
хотинини ранжитадиган
даражада, аммо жасадини
қонатмай ва зарар етказмай
уради. Хотиннинг юзига,
бошига, қорнига, белига ва ба-
данининг зарарланадиган
қисмига уриш мумкин эмас.
Фақиҳ абу Лайс самарқандий
бундай деган: «хотиннинг эр
устидаги ҳаққи бештадир: аёл
аврат бўлгани учун унинг
сатрдан чиқишига йўл
қўймаслик, чунки бу – гуноҳ ва
эркаклик ғурурининг
топталишидир; хотинига
таҳорат, намоз, рўза каби за-
рур илмларни ўргатиш; уни
ҳалолдан овқатлантириш,
чунки, гўшт ҳаромдан ўсса,
олов билан эрийди; унга зулм
қилмаслик, чунки аёл эр учун
омонатдир; агар хотин
ҳаддидан ошса, бундан ҳам
ёмонроқ ҳолатга тушиб
қолмаслиги учун унга насиҳат
қилиш».
10. Эр хотинининг иффатини
сақлаши лозим. Хо- тинини
ҳаромдан ҳимоя қилиш эрга
вожибдир. Бу ўз хоҳишини
хотини эътиборга олишини
истаганидек, хо- тиннинг
хоҳишини, хусусан, қўшилиш
чоғида эътиборга олиш билан
бўлади. Эр хотини ундан
қонгунича шош- маслиги керак.
11. Эр хотинни на сўз билан ва
на феъли билан сўкиб, айблаб,
ҳақоратлаб, ёмонлаб пастга
урмаслиги, унинг жисмию
хулқини, оиласию яқинларини
камситмаслиги керак. Зеро, бу
мусулмон ахлоқига мутлақо
тўғри кел- майди.
12. Эр хотинини яхши кўрса,
жуда ҳурматлаши ло- зим, ёмон
кўрса, зулм қилмаслиги керак.
Истаса, чидаб яшасин ё
яхшиликча ажралсин. Аёлни
фақат мардлар қадрлайди,
пастлар хорлайди.
(Қонуний) вафотидан олдин уч
нарсани васият қилган экан:
1) тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;
2) бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;
3) тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашиди.
Султон Сулаймон қуйидаги жавобни
берган экан:
- Замонанинг энг зўр табиблари
тобутимни кўтаришсин сўнг
одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллоҳдан
келган ажал олдида улар
ожиздирлар, ўлим ҳақ.
Бор бойликларимни йўлга сочиб
қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин,
хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб
кетолмаслигини.
Қўлларимни тобутдан чиқариб
қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин,
қандай катта лавозимда, давлат
султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда
яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл
билан кетаётганимни.
мардикор бозорига борди.
"Хожатхонани кўчиргандик. Бир
уюм нажас бор. Челаклаб ташиш
керак. ". . . Эээ . . . Хамма ўгирилиб
кета бошлади. Иккинчи куни яна борди. "Йўғ-е, бунақа иш
қилмаймиз. Юклаб тушириш,
ташиш бўлсайкан, бошқа гап
дейишди. Ундан кўра, шу ерда
кунни кечлаймиз". Учинчи куни бир
йигит рўпара бўлди. "Майли ака. Розиман хар
қандай ишга. Пулга жуда
мухтожман. Аёлим рўза тутган,
уйда егани нон йўқ!".
Ука", - деди халиги одам, -"Мана бу
500 минг сизга. Хеч қанақа иш йўқ. Закот беришга хақиқий мухтожни
қидирдим. Аллох сизлардан рози
бўлсин . . . ! ! !
касалликларни даволашда муҳим ўрин тутади.
Нидерландиялик руҳшунос, профессор Ван дер
Ховен ўзи мусулмон бўлмасада, Ислом дини
илми билан қизиқади ва Қуръони Карим сир-
синоатларини тадқиқ қилади.
Шу яқин кунларда у ўзининг кашфиёти ҳақида
эълон қилди. Унда айтилишича, доимий
равишда Қуръон ўқиб юрадиган ҳамда «Аллоҳ»
сўзини такрорлаб турадиган мусулмонлар
асосан руҳият билан боғлиқ бўлган
касалликлардан ҳимояланган бўлар экан.
Нидерландиялик профессор бу кашфиётини ўз
беморлари устида уч йил мобайнида олиб
борган кузатувлари билан тасдиқлади. Унга
ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг
кўпчилиги мусулмон бўлмаган.
Бунинг устига араб тилидан бирор сўз
билмаганлар. Бироқ улар «Аллоҳ» сўзини тўғри
талаффуз қилишга ўргатилганларида, айниқса,
ғамгин, тушкун ва руҳий тангликка тушиб
қолган беморларда натижа ҳайратланарли
даражада бўлган.
«Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий
касалликларни даволашда муҳим рол ўйнайди,
деб тушунтирди Ван ...Ещё«Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий
касалликларни даволашда муҳим ўрин тутади.
Нидерландиялик руҳшунос, профессор Ван дер
Ховен ўзи мусулмон бўлмасада, Ислом дини
илми билан қизиқади ва Қуръони Карим сир-
синоатларини тадқиқ қилади.
Шу яқин кунларда у ўзининг кашфиёти ҳақида
эълон қилди. Унда айтилишича, доимий
равишда Қуръон ўқиб юрадиган ҳамда «Аллоҳ»
сўзини такрорлаб турадиган мусулмонлар
асосан руҳият билан боғлиқ бўлган
касалликлардан ҳимояланган бўлар экан.
Нидерландиялик профессор бу кашфиётини ўз
беморлари устида уч йил мобайнида олиб
борган кузатувлари билан тасдиқлади. Унга
ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг
кўпчилиги мусулмон бўлмаган.
Бунинг устига араб тилидан бирор сўз
билмаганлар. Бироқ улар «Аллоҳ» сўзини тўғри
талаффуз қилишга ўргатилганларида, айниқса,
ғамгин, тушкун ва руҳий тангликка тушиб
қолган беморларда натижа ҳайратланарли
даражада бўлган.
«Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий
касалликларни даволашда муҳим рол ўйнайди,
деб тушунтирди Ван дер Ховен. У ўзининг
тадқиқотида шуни таъкидлаб ўтадики, «Аллоҳ»
лафзидаги биринчи «А» унлисини талаффуз
қилиш нафас олиш тизимини назорат қилиб,
тутиб туради.
«Л» ундошининг араб тилига мойил талаффузи
қўшимча нафасни бўшаштиради. Охирги «Ҳ»
ҳарфининг талаффузи ўпка ва юракни бир-
бири билан боғлаб, юрак уришини назорат
қилиб туради.
"Билган топиб гапиради,билмаган копиб" деб бекорга айтилмаган. Бир холатни яхши ифодалаш мумкин экан,купол ва ёкимсиз гаплар билан бировлар дилини огритиб куйишдан сакланиш керак!
— Эгиладиган, букиладиган, қатланадиган, турли туман катта-ю, кичик тешикчаларга ҳам
кириб кетаверадиган бир шиша кашф қилдик. Ориф Ниҳат дебди:
— Қисқаси шишани ҳам ўзимизга ўхшатдик десангиз-чи!
Мавлоно Жалолиддин Румий уйларида ейдиган ҳеч вақо қолмаганини хабар берган
аёлларидан қайта-қайта сўрайверибдилар:
— Ҳеч нарса қолмадими?
— Йўқ.
— Оғизга оладиган ҳеч вақо йўқми?
— Йўқ.
— Ҳеч нарса-я?
— Ҳеч нарса...
— Ростданми?!
Ҳазрати Мавлоно шодликларидан юзлари гул-гул ёниб, қўлларини дуога очдилар:
— Аллоҳим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, уйим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
васалламнинг хонадонига ўхшабди!
Хор ўлсам, диллари шодликка тўлса.
Мен ҳатто киприк ҳам қоқиб қўймайман
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Заҳар тутса ҳамки асал деб ичгум,
Жонингни тут деса, ўйланмай кечгум,
Ранжитолмас мени бу дамда ҳеч ким
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Камини билдирмай ортиқ этарман,
Ризолиқ кўйини тортиқ этарман.
Тошларни бошимга ёстиқ этарман
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Ношукрлар каби сочларни юлмай,
Кетарман индамай эртани билмай.
Шодон дамларимга ҳижолат бўлмай
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Ўргандим ҳар нега тилни тийишга,
Ҳаттоки бировнинг ғамин ейишга.
Тилим бормас ёмон кунлар дейишга
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Не фойда билмаган ишга қон ютиб,
Ё девона мисол бепарво ўтиб...
Солиҳ Одам каби натижа кутиб
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Шукурки, қалбимда йўқ эрур гумон,
Тақдирга терс боқмоқ ишдир энг ёмон!
Ҳайр бор, ёмонлик асло йўқ дебон
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Бошим кўтармасман оятлар тинглаб,
Оғрисам қаршилик қил...ЕщёҲолимдан кимлардир эринмай кулса,
Хор ўлсам, диллари шодликка тўлса.
Мен ҳатто киприк ҳам қоқиб қўймайман
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Заҳар тутса ҳамки асал деб ичгум,
Жонингни тут деса, ўйланмай кечгум,
Ранжитолмас мени бу дамда ҳеч ким
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Камини билдирмай ортиқ этарман,
Ризолиқ кўйини тортиқ этарман.
Тошларни бошимга ёстиқ этарман
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Ношукрлар каби сочларни юлмай,
Кетарман индамай эртани билмай.
Шодон дамларимга ҳижолат бўлмай
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Ўргандим ҳар нега тилни тийишга,
Ҳаттоки бировнинг ғамин ейишга.
Тилим бормас ёмон кунлар дейишга
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Не фойда билмаган ишга қон ютиб,
Ё девона мисол бепарво ўтиб...
Солиҳ Одам каби натижа кутиб
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Шукурки, қалбимда йўқ эрур гумон,
Тақдирга терс боқмоқ ишдир энг ёмон!
Ҳайр бор, ёмонлик асло йўқ дебон
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Бошим кўтармасман оятлар тинглаб,
Оғрисам қаршилик қилмасман инграб,
Энг гўзал онларга йиғлаб ва хўнграб
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Росулим ўргатган буюк бир суннат,
Қалбимга ўрнашган фақат хуш ният.
Тинмайман барибир сўраб офият
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
***
Пахтадек ёғилгай ёмғиру дўли,
Ўнг томон туюлгай улашган сўли!
Жаннатга киришнинг энг осон йўли
Розиман Худойим не ёзган бўлса!
Бир киши бир масжидга кирса имом одамларга маъруза қилиб турган экан, бу одам кириши билан эшитгани- имомни: - эшак ҳанграганини эшитса, намоз бузилади, деган сўзи бўлибди. Ишонмай деса имом тақволи олим киши, ишонай деса шунча пайтдан бери бу гапни ҳеч ким айтмаган. Имомни ўзидан сўрашга ботинмабдида қавмига келибди. Масжидда ўтиршганда, биродарлар, ғаройиб бир гап эшитдим, дебди. – нима бўлди, тинчликми? дебди ўтирганлар. – Шаҳарга тушувдим, масжидга кирсам фалончи олим маъруза қилаётган эканлар, эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади, деб айтдилар.
Ҳаммалари қайғуга тушиб қолишибди: - эшак ҳанграса намоз бузилса, бизни қишлоқда эшаксиз уй бўлмаса, шунча йилдан бери намоз ўқиганимизда неча марта ҳўроз қичқириб эшак ҳанграган, энди нима бўлди шунча йиллик ибодат, деб ҳасратга ботишибди. Тоқатлари тоқ бўлиб, кўнгиллари тўлмай халиги имомни олдига боришибди. Имом уларни хужрасига таклиф қилибди. – Ҳазрат, деб гап бошлабди келганларни улуғи, эш...ЕщёЭшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади...
Бир киши бир масжидга кирса имом одамларга маъруза қилиб турган экан, бу одам кириши билан эшитгани- имомни: - эшак ҳанграганини эшитса, намоз бузилади, деган сўзи бўлибди. Ишонмай деса имом тақволи олим киши, ишонай деса шунча пайтдан бери бу гапни ҳеч ким айтмаган. Имомни ўзидан сўрашга ботинмабдида қавмига келибди. Масжидда ўтиршганда, биродарлар, ғаройиб бир гап эшитдим, дебди. – нима бўлди, тинчликми? дебди ўтирганлар. – Шаҳарга тушувдим, масжидга кирсам фалончи олим маъруза қилаётган эканлар, эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади, деб айтдилар.
Ҳаммалари қайғуга тушиб қолишибди: - эшак ҳанграса намоз бузилса, бизни қишлоқда эшаксиз уй бўлмаса, шунча йилдан бери намоз ўқиганимизда неча марта ҳўроз қичқириб эшак ҳанграган, энди нима бўлди шунча йиллик ибодат, деб ҳасратга ботишибди. Тоқатлари тоқ бўлиб, кўнгиллари тўлмай халиги имомни олдига боришибди. Имом уларни хужрасига таклиф қилибди. – Ҳазрат, деб гап бошлабди келганларни улуғи, эшак ҳанграганини эшитса намоз бузиладими? дебди. – Йўқ, ким айтди сизларга, дебди имом. Ҳалиги гапни қолганларга айтиб берган киши: - ўтган куни масжидингизга намозга кирганимда айтдингизку эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади деб...
-Ҳаааа, гап бу ёқда денг. Сиз маърузани бошидан эшитдингизми? деб сўрабди имом. – Йўқ тақсир, охирроғида келдим, дебди. – Унда сиз гапни бошини эшитмабсиз, мен таяммум ҳақида гапирдим. Агар бир киши сахрода кетаётган бўлса, суви халтасида бўлсаю, халта эшакида юкланган бўлса, шу пайт эшаги қочиб кетсаю, суви халтани ичида эшак билан кетиб қолса, эшагини қидириб тополмаса, намоз вақти кириб қолса, таяммум қилиб намоз ўқийди, агар намоз ўқиб турганда эшагини ҳанграганини эшитса, намози бузилади, чунки эшакни ханграши сувни қайтиб келганини билдиради, сувини олиб таҳорат қилиб, намозини қайта ўқийди деган маънода айтгандим, дебди...
Қиссадан ҳисса шуки, бир гапни моҳиятини, маъносини тушунмай, боши ва охирини эшитмай, нима ҳақидалигини билмасдан қарор қабул қилиш, шошқалоқлик қилиш дурустмас, бу ҳам ўзига ҳам ўзгаларга зарар ва қайғу келтиради.
"Кўп эрларни кўрдим, хотинига хунук муносабатда бўлишади: ҳиёнат, қўл қўтариш, ичкилик.... Бечора аёллар.
Қандай бўлишидан қатъий назар, иншаАллоҳ, мен рафиқамга гузал муносабатда бўламан, аниқ шундай қиламан ва ишонаман! Уни ҳурмат қиламан! У менинг рафиқам, бўлғуси фарзандларим онаси! Умид қиламанки, у менинг ҳурматимга лойиқ бўлади! Алҳамдулиллаҳ! Менга ундан бошқа хеч нарса керакмас!
Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди.
Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди.
Аёлни дафн этишгач, барча тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти:
– Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди.
– Уйимга, – жавоб берибди эр.
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку!
– Менинг кўзларим очиқ, – дебди эр. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим ке...ЕщёВАФО
Бир киши уйланди. У аёлини жуда яхши кўрар, ардоқлар эди. Кутилмаганда аёлда ғалати касаллик бошланибди. Бутун баданига ҳуснбузар ва яралар тошиб, аввалги чиройидан асар ҳам қолмабди. Дард борган сари авж олибди.
Касаллик бошланган вақтда эр сафарда экан. У қайтаётганида фалокат юз бериб, кўзи жароҳатланибди, кўрмай қолибди. Шу алфозда эр-хотин 40 йил бирга ҳаёт кечиришибди. Вақти-соати етиб, аёл вафот этибди. Эр бир умрлик ҳамроҳини, вафодор, итоатли хотинини йўқотганидан қаттиқ хафа бўлибди.
Аёлни дафн этишгач, барча тарқалибди. Эр ҳам ўз уйига кетмоқчи бўлибди. Шунда ёнидаги дўсти:
– Қаёққа кетяпсан? – деб сўрабди.
– Уйимга, – жавоб берибди эр.
– Қандай қилиб кетасан, ахир биров етакламаса, йўлингни тополмайсан-ку!
– Менинг кўзларим очиқ, – дебди эр. – Фақат шунча йил ўзимни шу ҳолга солиб юрдим. Аёлимнинг касали оқибатлари мени шундай йўл тутишга мажбур қилди. У жуда яхши аёл эди, касаллигидан хабардорлигимни билса, бутун умр қимтиниб, ўксиниб яшарди. Қалбини яралагим келмади. “Эрим хунуклигимни билмайди-ку,” дея хотиржам яшаши учун шундай йўл тутгандим. У қирқ йил касаллигини умуман ўйламай, ўксимай яшаганидан хурсандман.
Нозимжон ИМИНЖОНОВ,
Тўрақўрғон тумани “Усмон Зуннурайн” жоме масжиди имом ноиби
1) КАМБАҒАЛЛИКНИ ЯШИРИШ;
Яъни, эр киши бошқалардан ўзининг камбағаллигини яширмоғи билан азиз бўлади. Ҳақиқий эр киши қўли калтароқ бўлишига қарамасдан одамлар билан шундай муомалада бўлсинки, унинг ҳаё ва иффати (ўзини тийиб туриши)дан одамлар уни бой, деб ўйлашсин.
2) ҒАЗАБНИ ЯШИРИШ;
Эр киши шундай сабрли бўлсинки, одамлар уни ҳамма нарсадан мамнун ва барча инсонлардан рози, деб ўйлашсин.
3) МАШАҚҚАТ ВА ҚИЙИНЧИЛИКЛАРНИ ЯШИРИШ.
Ҳақиқий эр киши шундай сабр~матонатли бўлмоғи лозимки, одамлар уни роҳат~фароғатда яшаяпти, деб ўйлашсин.
(Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ сўзларига асосланган ҳолда тайёрланди...)
у уй шайтонлар ва жинлар
масканига айланади. Ва қайси
қалб (АЛЛОҲнинг ёди ила) обод қилинмаса, у қалб ҳам
шайтонлар масканига айланади."
Шайх Зулфиқор Аҳмад
Нақшбандий ҳазратлари.
Куёш ботиб, дунё юзини зулмат пардаси коплаганда жиловсиз изгирин хар томонга югуриб, маймунлар тудасига хужум кила бошлади. Бечора маймунлар совукдан титрар ва исиниш учун чора ахтарар эдилар. Улар ногох ялтирок куртни куриб колдилар. Уни чуг деб уйлаб, талай утин йигиб, атрофига каладилар ва хадеб пуфлайвердилар. Дарахт тепасидаги куш уларнинг бу нодонликларидан кулиб: «Бу олов эмас, кечалари ялтираб куринадиган курт», деса хам эътибор бермадилар. Шу аснода уткинчи бир одам ахволни курди ва кушга караб: «Узингни куп койитма, улар сенинг сузингга кулок соладиган, фойдасиз ишдан воз кечадиганлардан эмас. Уларга насихат килиш - килични тошга уриш ва шакарни сув остига беркитиш билан баробардир», - деди. Кушнинг нодонлиги маймунларникидан колишмас эди, у одамнинг насихатига кулок солмай, маймунларнинг хатосини тушунтириш учун дарахтдан тушиб, улар ёнига келди. Маймунлар эса... уни ураб олиб, бошини узиб ташладилар...
Хазрат Навоий бежиз айтм...ЕщёНодонларга насихат бир ривоятни ёдга солади:
Куёш ботиб, дунё юзини зулмат пардаси коплаганда жиловсиз изгирин хар томонга югуриб, маймунлар тудасига хужум кила бошлади. Бечора маймунлар совукдан титрар ва исиниш учун чора ахтарар эдилар. Улар ногох ялтирок куртни куриб колдилар. Уни чуг деб уйлаб, талай утин йигиб, атрофига каладилар ва хадеб пуфлайвердилар. Дарахт тепасидаги куш уларнинг бу нодонликларидан кулиб: «Бу олов эмас, кечалари ялтираб куринадиган курт», деса хам эътибор бермадилар. Шу аснода уткинчи бир одам ахволни курди ва кушга караб: «Узингни куп койитма, улар сенинг сузингга кулок соладиган, фойдасиз ишдан воз кечадиганлардан эмас. Уларга насихат килиш - килични тошга уриш ва шакарни сув остига беркитиш билан баробардир», - деди. Кушнинг нодонлиги маймунларникидан колишмас эди, у одамнинг насихатига кулок солмай, маймунларнинг хатосини тушунтириш учун дарахтдан тушиб, улар ёнига келди. Маймунлар эса... уни ураб олиб, бошини узиб ташладилар...
Хазрат Навоий бежиз айтмаганлар:
«Телба кулогига панд - куюн оёгига банд» - яъниким, нодонга насихат килганинг - буроннинг оёгини кишанлаб олишга уриниш кабидир...
Ҳа, бошдан ўтказган яхши билади, яхши тушунади, яхши ҳис қилади. Шунинг учун,“қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор” деб бекорга айтилмаган.
Демак, биз кўпинча аҳамият бермай эътиборсиз бўладиган, ўзга инсонлар эса мубтало бўлиб турган айрим мусибат ва ташвишларнинг баъзида бизга ҳам етиб туриши Раббимиз тарафидан уларнинг ҳолини бизга ҳис қилдириш, уларнинг ташвишига бизларни ҳам шерик қилиш учун бўлган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ҳеч бир иш беҳикмат бўлмас.
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Улар сайр қилиб юраркан, шудгор қилинган бир пайкал олдидан ўтишди. Бир деҳқон эгат олиш билан банд эди. Дала четига эски этик ва ямоқли камзул ечиб қўйилганди. Иккалалари ҳам бу буюмлар камбағал деҳқонга тегишли эканини фаҳмлашди.
Талаба ҳазиллашгиси келиб:
– Устоз, анави кийимларни олиб, бир жойга беркитиб қўяман. Кейин панага ўтиб, деҳқон қандай йўл тутишини кузатамиз. Нима дейсиз? – деди.
– Кўрганларингдан завқланишни истайсанми? Унда бундай қила қол. Сен бойсан, ўзингга тўқсан. Яхшиси, этикларга пул солиб қўй. Кейин панага ўтиб кузатамиз, деҳқон нима қиларкан?” деб таклиф киритди устоз.
Шогирд рози бўлди. Этикнинг иккала пойига ҳам бир дастадан пул тиқди. Сўнг устоз-шогирд четга ўтиб кузата бошлади.
Деҳқон ишини тугатгач, кийимларини кийгани келди. Этигини оёғига илди, нимадир тиқилганини сезиб, ечиб ичига қаради. Қаради-ю, ҳайратдан донг қотди – пул! Бир даста пул...ЕщёБир куни устоз ва шогирд сайрга чиқишди. Гўзал табиат, очиқ ҳаво, кенгчилик. Хуллас, кўнгил яйрайдиган манзара.
Улар сайр қилиб юраркан, шудгор қилинган бир пайкал олдидан ўтишди. Бир деҳқон эгат олиш билан банд эди. Дала четига эски этик ва ямоқли камзул ечиб қўйилганди. Иккалалари ҳам бу буюмлар камбағал деҳқонга тегишли эканини фаҳмлашди.
Талаба ҳазиллашгиси келиб:
– Устоз, анави кийимларни олиб, бир жойга беркитиб қўяман. Кейин панага ўтиб, деҳқон қандай йўл тутишини кузатамиз. Нима дейсиз? – деди.
– Кўрганларингдан завқланишни истайсанми? Унда бундай қила қол. Сен бойсан, ўзингга тўқсан. Яхшиси, этикларга пул солиб қўй. Кейин панага ўтиб кузатамиз, деҳқон нима қиларкан?” деб таклиф киритди устоз.
Шогирд рози бўлди. Этикнинг иккала пойига ҳам бир дастадан пул тиқди. Сўнг устоз-шогирд четга ўтиб кузата бошлади.
Деҳқон ишини тугатгач, кийимларини кийгани келди. Этигини оёғига илди, нимадир тиқилганини сезиб, ечиб ичига қаради. Қаради-ю, ҳайратдан донг қотди – пул! Бир даста пул! Иккала этикда ҳам! Теварак-атрофга кўз ташлади, ҳеч ким йўқ. У ўзида йўқ шод эди. Деҳқон Яратганга шукрлар айтди, чўк тушиб, хотини қаттиқ хасталаниб, оила йўқчиликдан қийналиб турган бир пайтда ғойибдан кўмак берган саховатли кишини чин дилдан дуо қилди.
Устоз шогирдига қаради. Унинг кўзларидан ёшлар қуйиларди. Устоз сўради:
– Истаган нарсангни олдингми?
– Албатта! Бу менга берган дарсларингизнинг энг яхшиси бўлди, – деди шогирд.
Ҳазрати Али (р.а)