Ҳар кунгидек ишга шошиб келар эканман ортимда йиғлаб гапираётган аёл товушини эшитдим. Аёл шу қадар ўпкаси тўлиб гапирардики, минг уринса ҳам дувиллаб тўкилаётган ёшларини яширолмасди. Ўфка, алам, афсус қоришиқ эди унинг овозида:
-Касал бўлиб қолдим, биттаям доримни олиб бермади. Касалвандсан, браксан дейди доим. Бир нарса десам аямай уради. Кеча эрталаб ухлаб қолибман. Қайнам жавраб ўғлини чақирди. Кийиниб чиққунимча куёвингиз келиб тепиб кетди. Нафас ололмай қолдим. Шу туриш қолиб кетдим. Кейин мажбур сизларни чақирдим...
Аёл велосипед орқасида ўтириб кетарди. Билишимча, рулдаги отаси. Умуман, буни билиш қийинмасди. Агар аёлнинг овозни "беззвук" қилиб қўйилса ҳам уни отаси тинглаётганини англаш қийинмас. Чунки ота рулни бор кучи билан қаттиқ ушлаган, қовоқлари уйилиб пешонаси тиришган, тобора қадди букчайиб бораётганди. Гўё унинг елкасига тўнналаб юк ортилгану қизи гапиргани сари бу юк кўпайиб борарди. Ота йўлдан кўзини узмасди. Бир сўз ҳам демасди. Жим, айни пайтда чорасиз...
Бу ҳолнинг оғирлигини қиз ўстирган ва ўстираётганлар жуда яхши англайди. Еру кўкка ишонмаган, эркалаб-суйиб, фахрланиб катта қилган қизингни кимдир хўрлаб-хақоратлаб турсаю, бунга аралашолмасанг, азобку!
Биз аёллар бир-биримизнинг дардимизни тушунамиз. Жабрланган жинсдошларимизнинг ҳолига қараб ҳар аёлнинг бир чиғириқдан ўтиши бор, яхши бўлиб кетади. Сабр қилса бўлмайдими, деймиз. Аммо ўша чиғиқдан соғлиғини, қадр-қийматини, ғуруру орзуларини тўкиб, йўқотиб ўтишини ҳисобга олмаймиз.
Кўплаб эркаклар кўчадан орттириб келган "нервчит"ларининг аламини ҳам келиб аёлидан олади. Ёмоннинг кучи япалоққа етар экан. Аёлнинг жони қирқта бўлгани билан қалби битта. Бу қалб сингач, синиқлари бир кун келиб қизингизда қайтиб келиб, юрагингизга санчилишини ҳам ҳисобга олиб қўйинг, ҳурматли эркаклар!..
#Qalbim...🥀🥀🥀
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1