Kichkintoylar uchun o'zbek tilida erkalatmalar va ovutmachoqlar!
Erkalatmalar
Aylanaman oydan,
Suv olaman soydan.
Go'ja tuydim bug'doydan,
Shuni bergan Xudoydan!
* * *
Desam-chi, ho, desam-chi,
Chorvoqqa gul eksam-chi?
Sedanali nonini
Qaymoq bilan yesam-chi?
* * *
Onasining ko'zmunchog'i,
Otasining o'yinchog'i.
Buvisining qo'zichog'i,
Opasining qo'g'irchog'i.
* * *
Dilrabo dilim, dedilar,
Sayroqi tilim, dedilar.
Onajonisining quvvati ?
Shugina belim, dedilar.
* * *
Otam, otam, otam, dedim,
Qoshginasi qalam, dedim.
Shoshmay turing, erka o'g'lim,
O'zim sizga salom, dedim.
* * *
Soy bo'yida sakson tosh,
Sakson toshning siri bor.
Sirini bilib ko'rsak,
Shu chaqaloqning rizqi bor.
* * *
Xudo berdi sevsin, deb,
Bekning o'g'li bo'lsin, deb.
Bek nonini yesin, deb,
Bek to'nini kiysin, deb.
* * *
Gulijon o'zi-o'zi,
Do'ppisi yo'rma do'zi.
Yo'rma do'zi yarashgan,
Buvisiga qarashgan.
* * *
Gulijon o'zi chaqqon,
Qoqi gulini taqqan.
Bir kulishi bor uchun
Oyijonisiga yoqqan.
* * *
Hamma gulni gul desam,
Qizil gulga o'xshamas.
Hamma qizni qiz desam,
Ra'noxonga o'xshamas.
***
Oppoq, oppoq, oppog'im,
Qo'zi yungi ? qalpog'im.
Hamma yomon deganda,
O'zginamning oppog'im.
* * *
Mening o'g'lim otlanadur,
Qushlari qanotlanadur.
Oq yuzlari so'lmasin,
Havolar bulutlanadur.
* * *
Mening o'g'lim o'lmasin,
Bog'ning guli so'lmasin.
Bog'ning guli so'lgandayam,
Mening o'g'lim o'lmasin.
* * *
Mani qizim oppoqqina,
Boshida zar qalpoqqina.
Kimlar shuni ko'rolmasa,
Ko'ziga sho'r tuproqqina.
* * *
Xayrijonim ? nahori,
Bug'doy eksin bahori.
Chumchuq yesin donini,
Duo qilsin jonini.
Yulduzim, qunduzim,
Ko'rar ko'zlarim.
Hayotim davomi,
Qolar so'zlarim.
* * *
Suv keladi g'ozi bilan,
Tilda quvnoq sozi bilan.
O'g'lim ovga ketadi
Asil ovchi - tozi bilan.
* * *
Suv keladi Maridan,
Maridanmas, naridan.
Mening qizim chiroyli
Maridagi paridan.
* * *
Simtepada bir qush bor,
Qanotida kumush bor.
O'ynab turgan ukamning
Kulishida bir ish bor.
* * *
Aylanayin oyimdan,
Kishnoqi shu toyimdan.
Baxtginamning ko'kida
Porlog'i shu oyimdan.
Oymomo ko'chay, deydi,
Oq uyni tutay, deydi.
Oq uyning kanorasi,
Ming tillo sadog'asi.
* * *
Oymomoxon ? hulla,
Qanotlari ? tilla.
Subhonollo sizga,
Umr bersin bizga.
* * *
Osmondagi oylarni
Oyna bilan to'xtatdim.
Yaxshi kiygan yigitlarni
Shu o'g'limga o'xshatdim.
* * *
Akbarjonim otlidir,
Sallasi gul xatlidir.
Ulug'lar nazar solsa,
Qo'li barakatlidir.
* * *
Akbarjonim shu joyi,
Bordir xolli toyi.
Kokillari tilloyi,
O'zim aylanay, iloyi.
* * *
To'lagan, To'lagan,
Yog' bilan silagan,
Ip bilan ulagan,
Oying aylansin-o,
Jon-jahonim To'lagan.
* * *
Qoramug'ning donasiday
Ko'zidan aylanay shuni(ng).
Kamon-yoyning qilichiday
Qoshidan aylanay shuni (ng).
* * *
Feruzaxon ? oy qiz,
Kulgiga ko'p boy qiz.
Kulcha yuzi shirmoy qiz,
Jo'shqinligi sho'x soy qiz.
* * *
Qizim, qizim, qizim-a,
Qizim kelsin o'zima.
Uzumini osib yey,
Mayizini bosib yey.
* * *
Qizim, qizim xamir qorsin,
Qizim, qizim bozor borsin.
Buvisiga mayiz keltirsin,
Buvasi xizmatida tursin.
* * *
Sher bo'ladi o'g'limiz,
Er bo'ladi o'g'limiz.
Ko'p bo'ladi o'g'limiz,
Xo'p bo'ladi o'g'limiz.
Dehqon bo'lsin o'g'limiz,
Polvon bo'lsin o'g'limiz.
Ovutmachoqlar
Chaqaloq ko'p yigioqi,
Yigioqi, deb kim aytdi?
Yig'loqi deganlarning
O'zlari ko'p yigioqi.
* * *
Chaqalog'im yig'loqi,
Voy, yigioqi, yigioqi.
Yigioqimas, sigioqi,
Voy, sigioqi, sigioqi.
Bas qil, ko'zimning oqi,
Vuy... vuy...
* * *
Inga-inga,
Yigiadi bola.
Qoichalariga
Tutqazdim lola.
* * *
Yigiama, jonim, yigiama,
Chaqa chaqib beraman.
Qurbaqaning oyog'iga
Popuk taqib beraman.
* * *
Bolajonim, jon bolam,
Yigiamagin, jonim bolam,
To'yga onang qo'ymadimi?
Atalasidan bermadimi?
* * *
Suv keladi boshidan,
Hazratimning qoshidan.
Onaginang aylansin
Ko'zginangning yoshidan.
* * *
Qurvaqa chaqa-chanoq,
Bu bacha muncha yigioq?
Yig'lama, jonim urvoq,
Yig'lama, qoqindiq.
* * *
Shu o'g'limga ne bo'libdi?
Ko'zlariga yosh to'libdi.
Voy, ko'zlaring qizarmasin,
Dudoqlaring bo'zarmasin.
Yig'lama, bas, darding olay,
Kissachangga kishmish solay.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
Мен билан гаплашинг!
– Дадажон, бир соатда қанча
пул топасиз? Ишдан қайтган
дадасини ўғли эшик олдида
шу савол билан кутиб олди.
Кейин салом беришни
унутгани эсига тушиб шоша-
пиша: – Ассалому алайкум! –
деди. Ота олдинига ҳайрон
бўлди. Кейин ўғлининг
бошини силаб, кулди: – Қанча
пул топишимни ҳатто онанг
ҳам билмайди. Бу муомала
болага журъат берди,
эркаланди: – Айтақолинг! Ота
жиддийлашди: – Нимага
сўраяпсан? Бирортаси билиб
бер, дедими? Боланинг
кўзлари жавдиради: – Йўўўқ...
– Эллик минг, бўлдими? Бола
бир оз ўйланди, кейин
жиддийлашди: – Менга ўттиз
минг бериб туринг. Ишдаги
асаббузарликлардан чарчаб
келган ота бақириб берди: –
Шунинг учун ҳали уйга
кирмасимдан сўроққа
тутаётганмидинг?! Бор, ўйна,
қайтиб бунақа бемаъни
саволлар билан бошимни
оғритма! Ўғли мунғайгани
...ЕщёМен билан гаплашинг!
– Дадажон, бир соатда қанча
пул топасиз? Ишдан қайтган
дадасини ўғли эшик олдида
шу савол билан кутиб олди.
Кейин салом беришни
унутгани эсига тушиб шоша-
пиша: – Ассалому алайкум! –
деди. Ота олдинига ҳайрон
бўлди. Кейин ўғлининг
бошини силаб, кулди: – Қанча
пул топишимни ҳатто онанг
ҳам билмайди. Бу муомала
болага журъат берди,
эркаланди: – Айтақолинг! Ота
жиддийлашди: – Нимага
сўраяпсан? Бирортаси билиб
бер, дедими? Боланинг
кўзлари жавдиради: – Йўўўқ...
– Эллик минг, бўлдими? Бола
бир оз ўйланди, кейин
жиддийлашди: – Менга ўттиз
минг бериб туринг. Ишдаги
асаббузарликлардан чарчаб
келган ота бақириб берди: –
Шунинг учун ҳали уйга
кирмасимдан сўроққа
тутаётганмидинг?! Бор, ўйна,
қайтиб бунақа бемаъни
саволлар билан бошимни
оғритма! Ўғли мунғайганича
хонасига кириб кетди. Бир
оздан кейин ота ўзига келди
ва ўйлай бошлади: "Бекор
бақирдим. Балки бирорта
керакли нарса олмоқчидир?"
Шу хаёл билан чўнтагига
пулини солиб, ўғлининг
хонасига кирганида, бола
кўрпасига ўраниб ётарди. –
Ухламаяпсанми, ўғлим? – Йўқ,
дада, – жавоб берди бола. –
Мана, ол, сўраганинг... Бола
сакраб ўрнидан турди,
кўзлари қувончга тўлди,
отасининг бўйнидан
қучоқлади: – Раҳмат,
дадажон! Кейин ёстиғи
тагидан ғижимланиб кетган
пулларни олди, ҳозиргина
берилганларини қўшиб,
қайтадан ҳисоблади: – Мана,
энди етади! Кейин пулларни
ҳайрон қараб турган отасига
узатди: – Дадажон, мана,
эллик минг сўм бўлди. Бу –
сизга! Энди мен билан
гаплашишга, ўйнашга бир
соат вақтингизни
ажратасизми? Ота нима
дейишини билмай қолди.
Чунки у оила, болам учун
ишлаяпман, деб тиниб-
тинчимасди, ўзини ғамхўр
оталардан ҳисобларди.
Бугунги кутилмаган воқеа
унутилмас сабоқ бўлди.
Қизалоқ болаларча қайсарлик, эркалик билан неча марта такрорласа-да, онасининг айтганини қилмасди. Шунда жажжи билакларга қаттиққина шапати тушди: “Айтганимни қилмасанг, бошқа ойи топиб ол, энди сени қиз қилмайман”. Ҳозиргина калтак ейишдан қўрқиб қочаётган қизалоқ бирдан ортига қайтди. Жони оғриганидан ҳам эшитган гаплари алам қилиб, йиғлаб юборди. Койигани сари онасининг бўйнидан қучоқлаб олишга уринар, фақат йиғларди. Унинг учун ҳозир онаси “қиз қилса” бўлди эди. Онасининг койишларидан яна онасининг бағрига қочарди...
“Энди сени қиз қилмайман”, деган сўз қизчага онасидан ажраб қолишини англатди, бу ўйнинг шафқатсизлиги олдида шапатиларнинг қаттиқлиги ҳеч нима бўлмай қолди. У ҳамма нарсани унутди, онасига, энг меҳрибон бағирга шиддат билан талпинди...
Ҳар гал гуноҳу хатоларга тўла кунларнинг оғир хотиралари босиб келса, унинг кўз олдида шу воқеа намоён бўлаверади. Йиғлай-йиғлай бошини саждага қўяди: “Аллоҳим, менинг ҳолим ҳам ўша қизчанинг аҳволига ...ЕщёƸ̴Ӂ̴Ʒ ИЛТИЖО Ƹ̴Ӂ̴Ʒ
Қизалоқ болаларча қайсарлик, эркалик билан неча марта такрорласа-да, онасининг айтганини қилмасди. Шунда жажжи билакларга қаттиққина шапати тушди: “Айтганимни қилмасанг, бошқа ойи топиб ол, энди сени қиз қилмайман”. Ҳозиргина калтак ейишдан қўрқиб қочаётган қизалоқ бирдан ортига қайтди. Жони оғриганидан ҳам эшитган гаплари алам қилиб, йиғлаб юборди. Койигани сари онасининг бўйнидан қучоқлаб олишга уринар, фақат йиғларди. Унинг учун ҳозир онаси “қиз қилса” бўлди эди. Онасининг койишларидан яна онасининг бағрига қочарди...
“Энди сени қиз қилмайман”, деган сўз қизчага онасидан ажраб қолишини англатди, бу ўйнинг шафқатсизлиги олдида шапатиларнинг қаттиқлиги ҳеч нима бўлмай қолди. У ҳамма нарсани унутди, онасига, энг меҳрибон бағирга шиддат билан талпинди...
Ҳар гал гуноҳу хатоларга тўла кунларнинг оғир хотиралари босиб келса, унинг кўз олдида шу воқеа намоён бўлаверади. Йиғлай-йиғлай бошини саждага қўяди: “Аллоҳим, менинг ҳолим ҳам ўша қизчанинг аҳволига ўхшайди. Буюрган амрларингни бажармадим, фармонингга қулоқ тутмадим, тақиқларингдан қайтмадим. Ҳар бир қадамимда Сенга исён қилдим...
Исён қилганим ҳам Ўзинг, энди афву узрлар тилаб, нафсимнинг, шайтоннинг ёмонликларидан паноҳига сиғинаётганим ҳам Ўзингсан... Кўрсатганинг тўғри йўл қолиб, эгриларига маҳлиё бўламан... буюрганларинг машаққатли, қайтарганларинг осон кўриниши ҳам бор гап. Шайтон пайтдан фойдаланади, яна хатога йўл қўяман, гуноҳга қўл ураман. Кейин эса... Парвардигорим, “энди бандам қилмайман”, десанг, нима бўлади, деган ўй борлиғимни даҳшатга солади. Шу асно яна-да қаттиқроқ талпинаман Сенга, раҳмати ғазабидан устун бўлган Раҳиму Раҳмон сифатли Зотга...
Аллоҳим, мен гуноҳу хатоларни билмай қилдим... билиб ҳам қилдим, лекин ҳеч бирини қасддан қилмадим. Баъзан шайтоннинг кўрсатмаларини кўнгил майли дея оқладим, бандалигимни пеш қилдим, ожизлигим, заифлигим баҳонам бўлди... Фақат бир ҳақиқат – ўшанда меҳрингдан умидим бўлса-да, Сенинг қаҳрингдан қўрқувим йўқ эди. Энди шапатидан кейин онасининг ғазабидан ҳам кўра, меҳрибонини йўқотиб қўйишдан қўрққан, танбеҳ берса-да, койиса-да, онасидан ўзга меҳрибонроқ кимса йўқлигини англаб етган қизча кабиман...
Аллоҳим, бошимга неки оғирлик тушди, ўзимдан, феълимдан топдим. Кўнглимга неки ёруғлик инди, раҳматингдан, меҳрингдан билдим. Менинг қийинчиликларим – Сенинг синовларинг. Уларда Сенинг шафқатинг, меҳринг бор. Демак, мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагансан...
Аллоҳим, гуноҳкорман, умидворман. Иншааллоҳ, раҳматингдан, мағфиратингдан айирмагайсан... Ўзингдан бегона қилмагайсан... Икки дунёда бандам дегайсан...”