сайёҳлари:"Ўзбекистонликлар
дўстсевар халқ,Тошкент эса
бўм-бўш, кўлка шаҳар экан..."
2013 август 30 10:06
Ҳолланд сайёҳлари: 'Пул
айрбошлаш учун энг яхши жой
қора бозор' Томоша
қилиш 02:21
Сёрд Клумпенар (Sjoerd
Klumpenaar) 23 ёшда, у 2011
йилда Амстердам
университетида журнализм
соҳасида сабоқ чиқарди. Асосан
мултимедия журналисти ўлароқ
халқаро воқеалар, тарих ва
сиёсатга қизиқади. Сёрд Дания,
Гана, Бельгия ва Қатарда бўлиб
қатор мақолалар ёзган.
Нидерландия радио-
телевизион ширкатининг Ню-
Йоркдаги бюросида касб
амалиётини ўтаган. Шу йил
ёзида Menjatj лойиҳаси билан
Марказий Осиё мамлакатларига
сафар қилган. Айни лойиҳа
Шўро давлатларида 1991
йилдан кейинги ўзгаришларни
ўрганади. Унинг ҳамроҳи
Линдсей Корт (Lindsey Groot)
эса 22 ёшда. Нидерландиялик
журналист. У 2012 йилда
журнализм факультетини
якунлаган. Ҳозир
антропологияни ўрганмоқда.
Линдсей ҳам хорижий
журналистикага қизиқади. Гана,
Қатар, Америка Қўшма
Штатлари ва Франсада
хабарчилик сафарида бўлган.
The New York Times интернет
хабарчилиги лойиҳасида
иштирок этган. Шу йил ёзида
Menjatj ( www.menjatj.nl )
лойиҳаси билан Сёрд
Клумпенар билан бирга
Марказий Осиё мамлакатларига
сафар қилган. Би-би-си Ўзбек
хизмати икки сайёҳ билан
боғланиб, Ўзбекистонга сафар
таасуротлари ҳақида сўраган.
Линдсей Корт: Биз Тошкентга
тунда етиб келдик. Биринчи
бўлиб бизга маҳаллий пул
керак эди. Банкомат қидирдик.
Аммо бизда VISA карточкамиз
йўқ эди. Бошимиз роса қотиб
қолди. Энди нима қиламиз?
Қаерга борамиз? Кейин биз
меҳмонхонамиз томон
отландик. Жуда қизиқ воқеа
рўй берди. Меҳмонхонада
маъмурхонаси йўқ экан. Кимга
айтамиз келганимизни... Инглиз
тилида ҳеч ким гаплашмас эди
бу ерда... Хонамиздаги
ҳаммом...албатта, Ҳолландияда
бунақа эмас... Мен муқаддам
кўплаб Осиё давлатларида
бўлганман, аммо бунақа
ҳолатга дуч келмаган эдим.
Ўзбекистонда шунақа бўлади
деб ўйламагандим, очиғи,
Ўзбекистон бизни то
кетганимизга қадар
ҳайратлантириб турди...
Би-би-си: Сёрд, кейин қанақа
қилиб пул топдингиз? Биздаги
маълумотларга кўра, нақд пул
муаммоси ҳамон долзарб
Ўзбекистонда...
Сёрд Клумпенар: Рост, тўғри
айтасиз. Банкоматлардан пул
олиш мушкул эди. Бунинг устига
Линдсей айтганидай бизда VISA
карточклари йўқ эди, бори
Mastercard эди. Аммо
бахтимизга биз билан сайёҳат
қилаётган ҳамроҳимизда VISA
карточкаси бор экан ва биз
ундан фойдаланиб турдик.
Ишонсангиз, Mastercard билан
бормаган жойимиз қолмади,
катта меҳмонхоналар ва
банклардан сўрадик. Ҳеч
қаердан пул олиб бўлмади.
Ўзбекистонни тарк
этаётганимизда ҳатто бу
сафаримизда танишиб қолган
бир аёлдан қарз олишга ҳам
мажбур бўлдик... Чунки
Фарғонада ҳеч қанақа карточка
билан пул ололмадик. Бу катта
муаммо эди.
Би-би-си: Одамлар ҳақида
таасуротларингиз қандай?
Оддий ўзбекистонликлар
ҳақида сўзласангиз?
Сёрд Клумпенар: Мен яхши
маънода ҳайратландим.
Табиийки,
ўзбекистонликларнинг
аксарияти инглиз тилини
билмайди, қайтага русчани
биладиганлар кўп ва улар рус
маданиятидан кўпроқ
хабардор экан... Тожиклар
тожикча гапиришади, тожик
тилини биладиган ўзбеклар,
ўзбекчани биладиган тожиклар
ҳам кўп. Ёшлар орасида инглиз
тилини биладиганлар бор эди.
Айримлар эса бир-икки
инглизча калималарни
билишар экан... Баъзилар
бизнинг олдимизга келиб
инглизчада, қаердансиз,
қалайсиз деб сўрашар, биз
Ҳолландияданмиз деб жавоб
берар эдик. Тамом. Кейин улар
ўз йўлларида давом этишар ва
ё ўз ишлари билан машғул
бўлишарди. Қизиғи улар жуда
мулойим табиат эди. Бизга
бошқа Осиё давлатларида
бўлгани каби сайёҳ экан булар,
Ғарблик экан деб ўз
нарсаларини сотиш учун
“шилқимлик” қилишмас эди.
Ҳатто сайёҳлар гавжум жойда
ҳам ҳеч ким ортимиздан
югуриб, уни олинг, буни олинг
деб турмас эди. Мен
ўзбекистонликларни аввал ҳам
дўстсевар ва меҳмондўст деб
эшитган эдим, аммо улар
эшитганимдан кўра яхшироқ
эдилар...
Би-би-си: Айрим сўровномалар
натижаларига кўра,
ўзбекистонликлар дунёда
ўзларини бахтиёр санайдиган
халқлардан бири экан. Сизда
қандай таасурот қолди?
Линдсей Корт: Буни тасаввур
қилиш мумкин, одамлар жуда
ҳам дўстсевар ва меҳмоннавоз
эди. Эҳтимол, улар анчайин
камбағал яшашар, аммо
барибир дўстона муносабат
бўлишар ва мамнун
кўринишарди. Тушкун ва ё
ғамгинликни кўп кўрмадик у
ерда... Мен ҳам ўзимни бахтиёр
ҳис этдим ва бунда
ўзбекистонликларнинг ҳиссаси
кўпроқ эди деб ўйлайман...
Би-би-си: Иккингиз ҳам ғарблик
ва ё демократия шаклланган
бир мамлакат фуқароларисиз.
Ўзбекистондаги режим ва
сиёсат ҳақида нима деб
ўйладингиз?
Линдсей Корт: Биласизми,
одамлар сиёсат ҳақида
гапиришмайди. Сиёсат ва ё
ҳукумат ҳақида гапириш худди
олабўжи ҳақида гапиришдай...
қўрқишади деб ўйлайман.
Чунки улар бу ҳақда гапиришса,
бирор бир муаммо пайдо
бўлади деб ўйлайдилар. Бир
ўзбекистонлик аёл биз билан
суҳбатда “Ўзбекистонда
деворнинг ҳам қулоқлари бор”,
деб айтди. Биз ҳатто Ҳолландия
сиёсатига доир нимадир десак
ҳам, улар дарров, “нима учун
сиёсат ҳақида
гаплашмоқдамиз, қўйинглар
шуни”, деб мавзуни
ўзгартиришарди. Биз учун
Ҳолландия сиёсати ҳақида
гапириш муаммо эмас, аммо
улар қўрқишарди сиёсат ҳақида
оғиз очишга...
Сёрд Клумпенар: Биз режим
билан алоқада бўлмадик... рост,
бир – икки марта полиция
машиналари тўхтатишди. Бори
шу. Албатта, Ўзбекистонда
полицияга тез-тез кўзингиз
тушади. Режим ҳақида гапириш
учун менинг назаримда
одамлар билан суҳбатлашиш
керак. Улар аксарият
ҳолатларда гапиришмайди ва ё
дейлик мамлакат президенти,
ҳукумат ҳақида сўрасангиз
носамимий жавоб беришади.
Буни сезиш жуда осон. Аммо
одамлар билан дўстлашиб,
дейлик улар ўз уйларига
меҳмонга чақиришса, ана ўша
ерда аксарият ҳукумат
сиёсатини маъқулламаётганига
гувоҳ бўласиз.
Линдсей Корт: Биз
суҳбатлашган одамлар орасида
Шўролар иттифоқини қўмсаш
ҳисси кучли бўлган
ўзбекистонликлар талайгина
эди. Уларга кўра, Шўролар
даврида ҳамма нарса яхши
бўлган, энди эса... қисқаси, улар
ҳозирги ҳукуматдан рози
эмаслар. Ижтимоий ҳимоя ва
иқтисодий барқарорлик йўқ
дейишади.
Би-би-си: Ёшлар ҳам
соғинишарканми Шўролар
иттифоқини? Янги авлод
вакиллари?
Линдсей Корт: Йўқ, йўқ...
албатта, улар яшашмаган
Шўролар даврида, аммо ота-
оналаридан эшитишган, холос.
Аммо каттароқ авлоднинг
аксариятида носталгия бор эди.
Сёрд Клумпенар: Биз бир гуруҳ
талабалар билан гаплашдик. Бу
суҳбат жамоат жойида рўй
берди, албатта, улар менинг
назаримда аслида нималарни
ўйлашлари ва орзу
қилишларини очиқ
айтишолмади. Бунга ишонаман.
Улар ўзбекистонлик
бўлганларидан
фахрланишларини айтишар ва
Ўзбекистон ўтиш жараёнида
эканини урғулашарди. Яъни,
ўтиш жараёнида демократия
бўлмаслиги табиий, мана Ғарб
давлатларида ҳам шундай
кечган дейишарди. Демократия
ўрнатилиши учун вақт керак
дейишарди.
Би-би-си: Сиз Тошкентда,
Самарқанд ва Бухорода
бўлдингиз... Нималар ёқди?
Нималар ёқмади?
Сёрд Клумпенар: Самарқанд ва
Бухоро Тошкентдан кескин
фарқ қилар экан. Тожиклар кўп
яшар экан бу қадимий
шаҳарда. Очиғи, тилдан
ташқари бу икки миллат
ўртасида биз фарқ кўрмадик.
Меъморчилик обидалари лол
қолдиради одамни... Тошкент
эса замонавий ва катта шаҳар...
Линдсей Корт: Тошкент менга
кўлка шаҳардай туюлди (ghost
town). Хиёбонлар, кўчалар бўм-
бўш эди. Ёлғиз ҳайкаллар...
Қаердамиз деб ўйлаб қоласан
киши. Биз бир одамдан бунақа
бўм-бўшликнинг сабабини
сўрадик. У ҳамма ўз уйида деб
айтди. Ҳаёт ичкарида давом
этади. Бизда кўчага чиқиб
юрмайди одамлар деди.
Би-би-си: Сиз Ўзбекистонга
сафарингиздан аввал мамлакат
ҳақида нималарни
билардингиз?
Сёрд Клумпенар: Биз кўп ўқидик
Ўзбекистон ҳақида... У ердаги
режим ҳақида, қандай
бошқарилаётгани ва
мамлакатдаги инсон
ҳуқуқларининг абгор вазияти
ҳақида билар эдик. Бу ерда сўз
эркинлиги йўқлигидан
хабаримиз бор эди. Аммо
мамлакатга “ўқимаган” сайёҳ
бўлиб келсангиз, кўча-куйда бу
муаммоларни осонгина
кўрмайсиз. Албатта, полиция
кўп, улар ҳамма ёқда...
Ўзбекистонликлар эса бу
муаммолар ҳақида гапиришни
хушламайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1