автоҳалокатда 19 инсон нобуд
бўлган.
2013 август 31 08:38
31 август куни Олма-Ота ва
Жамбил вилоятларида рўй
берган икки йўл-транспорт
ҳодисаси кўп сондаги инсонлар
умрига зомин бўлган.
Жумадан шанбага ўтар кечаси
Олма-Ота вилоятидаги
автотрассада икки автомобил
катта тезликда келиб бир-
бирига урилган.
Қозоғистон Фавқулодда
Вазиятлар вазирлигига кўра,
ҳодиса "Олма-Ота-Уст-
Каменогорск" автойўлининг
390-километрида юз берган.
Audi ва Mitsubishi русумидаги
автомашиналарнинг бир-
бирига тўқнашиши шунчалик
кучли бўлганки, улар ўт олиб
кетган.
Икки машинада бўлган тўққиз
инсон ҳаётдан кўз юмган.
Улар орасида икки бола ҳам
бор.
Бир киши шифохонага
ётқизилган.
Иккинчи йирик ҳалокат "Олма-
Ота-Тошкент" автойўлининг
Жамбил вилоятидан ўтадиган
қисмида рўй берган.
Шанба куни эрталабки соат 7
ларда автотрассанинг 370-
километрида йўловчи автобуси
билан юк автомобили
тўқнашган.
Setra русумидаги автобусда 52
йўловчи бўлган.
Автобус Чимкент шаҳрига йўл
олган.
Юк ташувчи автомашинанинг
Howo русумида бўлгани хабар
қилинган.
Тўқнашув оқибатида 10 инсон
ҳалок бўлган, 34 киши турли
жароҳатлар билан шифохонага
ётқизилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев