Олимларнинг бирига:
~ ЗАМОН БУЗИЛИБ КЕТДИ... ~
дейилганида, У зот:
~ Замон ҚАЧОН ЯХШИ бўлган... ?
... Иброҳим алайҳиссалом ўтга
улоқтирилган пайтдами..?
... Ёки, Закариё алайҳиссаломнинг
бўғзига АРРА тортилган пайтдами..?
... Ёки, кофирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг муборак бошини
ёришган ва олди (курак) тишларини
синдиришган пайтдами..?
... Ёки, Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг
бошини кесиб бутун шаҳар -
мамлакатларда кездириб юрилган пайтда
яхши бўлганми...? ~ деб жавоб берган
экан.......!
Занг босган темирдай қорайди қалблар..
Иймонлар сусайган, жилмаяр лаблар..
Шубҳали нарсага интилар таъблар...
Келинглар, дўстларим, иймонлашайлик!
Паҳтадай қалбимиз тош каби қотди,
Шариат қайтарган ишларни тотди,
Зикрсиз бу тиллар гуноҳга ботди,
Келинглар, дўстларим, иймонлашайлик!
Аллоҳ ғофил дилга ҳидоят солмас,
Минг йил даъват этса, насиҳат олмас,
Бу қалб ўз-ўзидан оқариб қолмас,
Келинглар, дўстларим, иймонлашайлик!
Энди чидашга ҳеч қолмади чора,
Мудрок босган қалблар уйғонса зора,
Ҳеч бўлмаса, кунда фақат бир бора,
Келинглар, дўстларим, иймонлашайлик!
Келинглар,масжидга жамоат бўлиб,
Аввалги сафларда намозга туриб,
Қўлларни кўтариб, дуолар қилиб,
Келинглар, дўстларим, иймонлашайлик..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев