~ Ассалому алайкум..!
Бир ҳафтадан бери иккита буйрагим
оғриғига чидаб бўмиётувди... Мана бугун
анча яхши. Бунақа касаллик манда йўқ.
Энди нима қилишим керак?
***************
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Мен бир "Канзи
шифо" деган китобда қуйдаги тавсияни
ўқиб қолган эдим:
Тақрибан 400гр янги соғилган сигир
сутига шунча миқдорда хона ҳароратидаги
сув аралаштирилиб бемор уни ҳар куни
эрталаб наҳорига ичади.
Ичиш олдидан тақрибан 1.5-2гр туйилган
новвотга яна шунча туйилган аччиқтошни
қўшиб капалаб оғизга солади-да, устидан
ўша сут+сувни ичиб юборади... Бир-икки
соатгача ҳеч нарса емайди.
Шу зайлда икки ҳафта даволанади.
Даволаниш асносида аччиқ, кучли ёғли
овқат кабилардан парҳез қилиб туради.
Бундан 15 йилча муқаддам ўзим қаттиқ
буйрак оғриғига дучор бўлган эдим...
Ўшанда оғриқ қаттиқлигидан чидаёлмай
тез ёрдам орқали бир-икки осма укол
олганман.
Дўхтирлар буйрагингга тош тўлиб
кетибди, дейишган эди. Шу сабаб ўша
китобни титкилаб юқоридагини топган
эдим. Ўзим тажриба қилдим. Муолажанинг
12- куни буйрагимдаги ҳамма тошлар
битта қолмай майда-майда бўлиб тушиб
кетди. Бундан ташқари бу муолажа
буйрак билан бир қаторда жигарни ҳам,
ўт пуфагини ҳам, пешоб йўлларию қовуқни
ҳам тозалар экан.
Мазкур аъзолардаги шамоллашни
кетказиб, бақувват қилар экан. Бу
муолажанинг ажойиблиги шундаки, унинг
сира салбий таъсири йўқ аъзоларга,
таъсири фақат ижобий.
Ўшандан бери сўраганларга айтиб
келаман, кўпчилик бундан фойда кўриб
келаяпти.
Сиз ҳам тажрибадан ўтказиб кўрсангиз
бўлар экан.
Аллоҳ шифо берсин.
(Шайх Сайфуллоҳ Носир жавоб бердилар.)
Duoda eslang ...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев