Предыдущая публикация
Оламни титратса ғайир хандаси,
У шайтон боласи, бахт кушандаси,
Йирок бўлгин дўстим, багри кирлардан,
ОЛЛОХИМ асрасин калби кўрлардан!
Омонат дунёнинг ожизларимиз,
Кимнингдир юпанчи, ёлгизларимиз,
Биз асли хакикат хофизларимиз,
Ёмонликка йўлдош мушти зўрлардан,
ОЛЛОХИМ асрасин калби кўрлардан!
Мехру окибатдан юзин бурганлар,
Пойдеворин бойлик, зардан курганлар.
Хатто ўз отасин койиб берганлар,
Эл ичра киймати, асли ерлардан,
ОЛЛОХИМ асрасин калби кўрлардан!
Мевасиз дарахтдан мева кутган кўп,
Ошна деб шайтоннинг қўлин тутган кўп.
Охир пушаймоннинг захрин ютган кўп,
Яхшиларнинг кадри баланд кирлардан,
ОЛЛОХИМ асрасин калби кўрлардан!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев