Ёлгонлардан кузингизга ёшлар ясаб.
Суйганманда чорам борми, ишкингизда.
Оввораман хар ранжга юз дошлар ясаб.
Келмайсизда,кунгил куйиб, ёнмокда дил.
Сиздан кечсам узимдан хам тонмокда дил.
Бедор тунлар,озор кунлар ситамлардан.
Куксим тилим,юрак лим-лим, конмокда дил.
Кучангиз тор,куйсам кадам, ёвлар талай.
Утиб булмас,рахм билмас говлар талай.
Ишким ошкор дунёларга, шундан менинг.
Ёш жонимга минглаб сайёд, овлар талай.
Согинч билан дуст тутиндим гамга улфат.
Мажнун исми,мендек бахти камга улфат.
Бокинг тупрок пойингизда мен дарбадар.
Хар лахзаси хижрон кийнар дамга улфат.
Хазонларда колиб кетдим, кишми энди?
Телбалигим купга эрмак мишми энди?
Келмаябсиз,зор юрагим гашлар гумон.
Менга висол насиб булмас ишми энди?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев