у чирой танламайди,
Унинг айтар сўзи йўқ
шундан сўз
танламайди.
Муҳаббатнинг лабини гоҳо асал дейдилар,
Аммо унда лаб йўқдир
у севса сўрамайди. Шоирлар ҳам ғалати
муҳаббат деб куяди,
Аммо бевафолигин
билмай айтиб қўяди.
Муҳаббат аразлайди
ундайин шоирлардан, Дейди садқа сар кетсин
шундай шоир,
шеърлардан. Яхшиям шоирмасман
анавиндай бетайин,
Бўлмаса қофиядош сўз
излардим атайин.
Фақат менда бир савол
ҳеч жавоб тополмайман,
Нега битта қолипда
сўзларни
айтолмайман? Муҳаббат дедим асли
қандайдир унинг
насли,
Жинси унинг ким
айтар, қандайдир
унинг асли? Бир қўшиқ
эшитгандим бола эдим
у дамда,
"Биринчи муҳаббатим"
дейилганди ўшанда. Ҳануз ўша қўшиқни
ҳамма севиб
тинглайди,
Аммо муҳаббат нечта
афсус ҳеч ким
билмайди. Муҳаббатни санаган
ўша шоир ё ҳофиз,
Иккинчими учинчи
севгилисин айтмайди. Муҳаббатнинг кўзи
йўқ...
#музыка
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2