Томчи мехр етарди,мен ўлгунимча.
Фақат сизни,сизни фақат севар эдим,
Тупроқликдан яна тупроқ бўлгунимча.
Шарт эмасди кунда бир бор холим сўраш,
Минг йилда бир йўқласангиз тўларди дил.
Нахот сиз йўқ шўр пешонам битганида,
Оним кундек,кунларим ой, ойларим йил.
Кутаяпман,кутаяпман кўзимда ашк,
Юрагимда сўнмас ишқнинг оловлари.
Бахтим қаро ё гунохим хаддан зиёд,
Ишкда ёнмоқ балки шунинг тўловлари.
Тушимдан хам тополмадим изингизни,
Дардим уммон бир хас каби оқаяпман.
Хушимдан хам айрилганман алла қачон,
Билмам кимни кутиб,қайга боқаяпман.
Кундек ботиб бораяпман тонгим гумон,
Рухим парвоз этмок истар фалакларга.
Бу шундайин дунё экан рахм билмас,
Ёр бенасиб мендек Шоир халакларга.
Зухриддинку сўрамади дунёнгизни,
Томчи мехр етарди то ўлгунича.
Сизни севди,сизни дея яшади зор,
Тупроғидан қайта тупроқ бўлгунича.
#музыка
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2