(3) Рўзанинг фойдалари шаксиз
улкандир. Саҳиҳ ҳадисда Аллоҳ
таоло рўза тутишни фақат Ўзи учун
танлади, унинг ажрини ҳам Ўзи
беради ва ҳад-ҳисобсиз кўпайтиради — дейилди. Аллоҳ таоло ҳадис
қудусийда шундай дейди: «Фақат
рўза мен учундир ва унга ажрни Ўзим
бераман» (Имом Бухорий ривояти).
«Рўзанинг тенги йўқ» (Насоий
ривояти). «Рўзадорнинг дуоси қайтарилмайди
(ижобатсиз қолмайди)» (Имом
Бухорий ривояти).
«Рўзадорга икки марта хурсандчилик
бор: Бири оғзини очганда (ифтор
вақтида) ва иккинчиси (Қиёмат кунида) раббига рўбарў
бўлганда» (Имом Муслим ривояти).
«Қиёмат кунида рўза ўз эгасини
шафоат қилади ва: «Эй раббим, кун
бўйи унинг таомланишига, жинсий
хоҳишларини қондиришига тўсқинлик қилдим. Шунинг учун уни
шафоат қилишимга рухсат бер» —
дейди.» (Имом Аҳмад ривояти,
Ҳайсамий «Ал Мажмаъ»да иснодини
ҳасан деган, Саҳиҳут тарғиб).
«Аллоҳ олдида рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид, мушкнинг бўйидан
хушбўйроқдир» (Имом Муслим
ривояти).
«Рўза қалқондир ва у кишини олов
(дўзах) дан омонда сақловчи кучли
ҳимоячидир» (Имом Аҳмад ривояти, саҳиҳут тарғиб).
«Бир киши Аллоҳ йўлида бир кун
рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини
дўзахдан етмиш йиллик масофага
узоқлаштиради» (Имом Муслим
ривояти). «Бир киши Аллоҳ юзининг умидида
бир кун рўза тутса, агар ўша куни
ҳаётининг сўнгги куни бўлса, у
жаннатга киради» (Имом Аҳмад
ривояти, саҳиҳут тарғиб).
«Жаннатда «Райён» деб аталувчи бир дарвоза бор. Шу дарвозадан рўза
тутувчи кишилар киради. Улардан
бошқа ҳеч ким бу ердан кира
олмайди. Уларнинг ҳаммалари кириб
бўлгандан сўнг дарвоза ёпилади ва
ҳеч ким у ердан киритилмайди» (Имом Бухорий
ривояти).
Рамазон рўзаси Ислом асосларидан
биридир. Қуръон мана шу ойда
нозил бўлган ва бу ойда минг ойдан
афзал бўлган бир кеча бор. «Рамазон бошланганда жаннат эшиклари
очилади, дўзах эшиклари ёпилади
ва шайтонлар кишанланади» (Имом
Бухорий ривояти).
«Рамазонда тутилган рўза ўн ойлик
рўзага тенгдир» (Имом Аҳмад ривояти).
«Бир киши рамазон рўзасини иймон
билан ва ажрини умид қилиб тутса
ўтган барча гуноҳлари
кечирилади» (Имом Бухорий
ривояти). «Ҳар (куни) ифтор вақтида, Аллоҳ
таоло дўзахдан озод қилиш учун
одамларни танлаб олади» (Имом
Аҳмад ривояти).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев