Ушбу бобдан ота-онанинг
фарзанд олдидаги бурчлари,
уларнинг фарзандларига
нисбатан маданияти ҳақида сўз
юритилади. Албатта, болага
меҳр-муҳаббат кўрсатиш, унга
нисбатан ўзини масъулиятли
деб билиш нафақат инсон зоти
балки, барча ҳайвонотларга
ҳам Аллоҳ таоло ато қилган
хислатлардан бири. Аммо бу
туғма туйғуни бошқалари каби
тўғри ривожлантириш ва ундан
тўғри фойдаланиш керак. Ана
ўша масалада Ислом
таълимотлари бошқалардан
устун туради. Фарзандга
нисбатан ота-она қилиши
лозим бўлган ишлар Исломда
одат мартабасидан ибодат
мақомига кўтарилади.
Инсоният тарихининг Исломдан
олдинги босқичи жоҳилият
даврида бу масала ҳам
бошқалари каби инсон зотига
ор-номус бўладиган
шармандали ҳолатга келиб
қолган эди. Бу борада фақат
биргина мисол билан
кифоялансак етарли бўлар
деган умиддаман. Жоҳилият
аҳли қиз фарзандни ор рамзи
деб билар ва уни тириклай
кўмиб юборишни ўзига эп
кўрар эди. Мазкур жоҳилий
одатга қарши ўлароқ Ислом
жумладан қуйида
ўрганиладиган ривоятларда
келадиган таълимотларни
тақдим этди. Турли сабабларга
кўра ҳаётимизда бир оз
эътиборсизликка учраган бу
масалани аҳамият билан
ўрганишга ҳаракат қилайлик.
Создана: вчера 23:02
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6