(Румоллик кизнинг "устозига"мурожати)
Мени тушунинг устоз
Итоатдаман холос
Момоларимдан мерос
Бошимдаги рўмолим.
Сиз чўчиманг **** қўймас
Ёки сехирлаб қўймас
Одий мато бомбамас
Бошимдаги рўмолим.
Сақлар мени гуноҳдан
Турли шахват нигохдан
Киёматда дўзахдан
Бошимдаги рўмолим.
Еч деб гунохга ботманг
Хар кимга мени сотманг
Илтимос юлиб тортманг
Бошимдаги рўмолим.
Форма деб жар солурсиз
Дўппи деб бош олурсиз
Билинг,ўлсам олурсиз
Бошимдаги рўмолим.
Шайтонни тутиб улфат
Тузгайсиз турли тухмат
Гариблигимга хужжат
Бошимдаги рўмолим.
Дерсиз,қалб бўлсин тоза
Бу рўмолинг бе маза
Урарсиз фақат аза
Бошимдаги рўмолим.
Сиздаги динга нафрат
Кофир қилар хижолат
Сизларга дегум" таббат"
Бошимдаги рўмолим.
Бир кун сиз хам ўлгайсиз
Юзи каро бўлгайсиз
Хужжат бўлур,кўргайсиз
Бошимдаги рўмолим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев