Ўн йил олдин ёш эдим,
Ой юз, қаламқош эдим.
Яширмайман совчилар
Ичра кўп талош эдим.
Тақдир экан хўп қизиқ,
Не сўзлар кафтда чизиқ?
,,Тегмайман- дердим,сира
Динни билмаса тўлиқ,,.
Битмасди онам оҳи
Билмай нима гуноҳи.
Отамнинг кундан- кунга
Уюларди қовоғи.
Ким қизиқар корига,
Ким қизиқар зарига.
Мен фақат шарт қўярдим
Йигитларнинг барига.
,,Билсин недир у Ислом,
Танисин қандай Раҳмон.
Ҳеч йўқса ўн беш пора
Ёдлаган бўлсин Қуръон,,.
Банданинг минг дегани
Ҳақнинг бир буюргани.
Шортикли бир олифта
Келди куёв бўлгани.
Кўзимни очиб катта
Сўз сўрадим ҳайратда:
,,Йигит, жавоб берингчи
Дин аркони нимада?
Нима фарз, нима суннат,
Савоб не, не маъсият?
Намозингиз тугалми,
Алдаманг мени фақат?
Севинтирсангиз зора,
Яна бир савол бора,
Ёд олдингиз Қуръондан
Шунгача неча пора?,,
Ёш тўларди кўзига
Бу нима, қандай аҳвол.
Сўнг секин жавоб қилди
Йигит лол, бечораҳол:
,,Хоним, мен мусулмонман
Аҳдимдан қайтолмайман.
Аммо калимани ҳам
Тўғирлаб айтолмайман.
Айтишмаган оиламда
Роббим ким, нима ислом?
Мен илк даъфа Ҳақ дийнни
Сенда кўрдим номоён.
Ҳозироқ вақт топаман
Талабинга чорани.
Кўрсат ёдлаб ташлайман
Бир кунда ўн порани.
Кўкрагимдан итарма
Оборгин нур томонга.
Рад қилсанг қиёматда
Арз этаман Раҳмонга.
Дейман: Унга ўргатдинг
Фарқлашни оқ- қорани.
У-чи йўлга солмади
Мендек ошиқ болани.
Боргандим эшигига
Йўл сўраб, нажот излаб.
У банданг қайтарганди
Ноумид этиб, ё Раб.
Этагингдан тутаман,
Маҳшар куни кўрганда.
Мен кимни устоз этай
Сендай аёл турганда?,,.
Иложсиз, ҳайрон эдим,
Ҳаёли сарсон эдим.
Ушлади ,,оми йигит,,
Унгача осмон эдим.
Кўниб қазо-қадарга,
Чиқдим улуғ сафарга.
Тегдим унга иймонимни
Қўймоқ бўлиб ҳатарга...
Яшардик аҳил-иноқ
Шудир катта ғалаба.
Мен устоз эдим, эрим
Бўлиб гўё талаба.
Ҳар бир сўзим дин эди,
Ҳар амалим суннат, фарз.
Ёдлар эдик ҳадислар
Қуръондан олардик дарс.
Емасалар ошқовоқ
,,Ҳадис бор, суннат, бегим,
Бу севимли бўлганмиш
Айнан Расулга,, дердим.
Керак бўлса ёрдами
Ҳадис айтардим яна:
,,Шундоқ қилиб қарашган
У Зот Ҳазрат Ойшага,,.
Масалалар ҳал эди
Битта суннат, оятда.
Ихлосли ,,шогирдим,,дан
Мамнун эдим ғоятда.
Кунлар ўтди, йил ўтди
Алмашарди саналар.
Устоз- шогирд ўрни-ю,
Тақвим сон, мартабалар.
Энди мен тинглар эдим,
Бир сўз айтса эримни.
У кишидан олардим
Ўзим қолган илмни.
Ана кўринг бир рағбат
Чора бўлди барига.
Пайт келди аёл бўлдим
Орзумдаги қорига!!!
Гоҳ дейман: ,,Ўзгартирган
Сизни кимнинг далдаси?
Энди мени жаннатга Сиз
Етаклайсиз, дадаси...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев