Сен йўқ дунё тор экан,
Абгор экан, хор экан.
Сенла бахтим бор экан,
Йиғлаябман Онажон.
Бўй чўздим кетдим учиб,
Хўш қайга етдим учиб.
Ох уриб қабринг қучиб,
Йиғлаябман Онажон.
Тўрт ёнимда илон пўст,
Излар мендан хато, кўст
Топа олмай сендек дўст,
Йиғлаябман Онажон.
Кутганим йўқ кутгаздим,
Кўзингга чўп тутгаздим.
Сўнгда борим ютгаздим,
Йиғлаябман Онажон.
Тингловчи йўқ ноламни,
Суртгувчи кўз жоламни.
Қучиб сен юз боламни,
Йиғлаябман Онажон.
Умрим қирқ тўрт ёшида,
Хар отган тонг қошида.
Бошим қабринг тошида,
Йиғлаябман Онажон.
Ўлган орти ўлган йўқ,
Бунда бахти тўлган йўқ.
Мендек нодон бўлган йўқ,
Йиғлаябман Онажон.
Сен йўқ дунё тор экан,
Сенсиз ғулом хор экан.
Сенла бахтим бор экан.
Йиғлаябман Онажон.
© Ғуломжон Нормат
🌸 @Ota_ona_Sherlari 🌸
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев