(Муслима қизим талаби билан ёзилди)
Мани Райҳонларим-кўзим нурлари
Мани бойлигимсиз, гавҳар, дурлари
Ерда қолдирмайсиз айтган сўзларим
Бахтимга бор бўлинг ширин қизларим
Алишмайман сизни мингта ўғилга,
Ҳуснингиз андоза чаманда гулга
Сиз мани Жаннатим, қора кўзларим
Бахтимга бор бўлинг ширин қизларим
Сиз билан ободдир ҳовли уйларим
Ортимдан қолгувчи дуогўйларим
Сиз борки дунёдан ўчмас изларим
Бахтимга бор бўлинг ширин қизларим
Нозима, Нозанин, Райхон- Муслима
Сизни қаршингизда дунёлар нима?
Сиз билан қалбим тоғ, ёруғ юзларим
Бахтимга бор бўлинг ширин қизларим
Манданда дунёда бахтли ота йўқ
Иймонли қизларим сиздан кўнглим тўқ
Сиз мани исломда ой, юлдузларим
Бахтимга бор бўлинг ширин қизларим
Аллоҳга шукрлар, манда сиз борсиз
Сиз мани ғурурим ҳам номус, орсиз
Дарахтман, сиз шоҳу, барг, илдизларим
Бахтимга бор бўлинг ширин қизларим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев