Предыдущая публикация
Шу ҳаётга ўрганиб қолдим.
Эй, қулашим кутаётган зот,
Сени бугун Худога солдим!
Шукур дейман, омонман, мен шод,
Тириклик ҳам бахтдир, ишондим.
Эй, бахтимдан бўлиб турган мот,
Сени бугун Худога солдим!
Бу дунёда осмон бор, тонг бор,
Мен тундан ҳам бахт, иқбол олдим.
Эй, ғамимдан бўлган бахтиёр,
Сени бугун Худога солдим!
Бир ёнда дўст, бир ёнда чаён,
Бир ёнда мен сурулдим, толдим.
Чақишингни билсам ҳам аён,
Сени бугун Худога солдим!
Ҳаёт экан, мана шу хаёт,
Шу хаётга ўрганиб қолдим.
Йиқилишим кутган, эй аёл,
Сени бугун Худога солдим!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев