Ўзбекка рақибкўпу, Биттаям дўст йўқэкан!
Бир қарасанг японлар Қилдан қийиққидирар, Бир қарасанг омаджон Биздан юзин ўгирар.
ОФК дегани бор -"Аллаким"гаўхшайди, Ким пул берса ўшанга Хизмат қилиб яшайди.
Японларни тайинлар Фақат бизни ўйинга. Ўйин вақтин атайлаб Сурар тушдан кейинга.
Бир вақтлар ғалабамиз Бекор қилган ҳам шулар, Тоза голларимизни Инкор қилган ҳам шулар.
Майли биз мўмин халқмиз, Аллоҳга ибодатда, Ғирромликлар жазосиз Қолмагайдир албатта.
Аммо бизгаайни дам, Нолиб юриш ярашмас. Яратгандан сўраймиз, Бошқаҳечким қарашмас.
Ўша куни йигитлар Борини берса бўлди, Мухлислар бўғилгунча Томоғин қирса бўлди.
Олтитагол экану, Ўнтасини урамиз! Йигитларга матонат, Бардош тилабтурамиз.
Яна корейслардан ҳам, Зафар кутиб қоламиз. Насиб этса Ўзига Етиб борар ноламиз.
Июннинг ўн саккизи Хуллас шундай ўтади... Аммо эртаси куни Ҳаёт давом этади!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев