Узатилганига бир ҳафта хам бўлмаган қизим тонгда йиғлаб қўнғироқ қилди:
- "Онажон! Ойижон (қайнонам) менга айтдиларки, гўёки сиз менга совға қилган занжирингиз тилла эмас, балки арзон тақинчоқ (бижутерия) эмиш. Сиз менга "қимматбахо совға" деб уйдан узатилган куним тақиб қўйган эдингизку. Наҳот мени алдагансиз онажон?"
Гап нимада эканини билмай хайрону лол қолдим. Сўнгра ўзимни қўлга олдиму, бўйнимдаги занжирни ечиб, дўкондан харажат қилиб, ўғлимни қўлига тутқаздим.
- "Тез опангни уйига бориб, уни занжирини ечиб менга олиб кел. Буни тақиб олсин."
Орият ўлимдан кучли. Аммо мен ўзимга савол беришдан тўхтамас эдим. Ахир қизимга тақиб юборган занжирни тилла дўкондан олганман. Қадимги 583 пробали. Нақ 30 гр. Бир неча марта текширтирганман. Қандай қилиб у сохта бижутерий бўлади? Ўғлимни келишини кута бошладим.
Ваниҳоят келди. Не кўз билан кўрайки, ўз қўлларим билан қизимни бўйнига тақиб қўйган занжирим худди ўша, аммо хақиқатдан сохтаси эди.
- "Қандай? Бу не ҳол? Занжир қаерда қандай сохтасига алишиб қолди?"
Саволлар қуйилиб келаверар, аммо жавоб йўқ эди. Дардимни ҳеч кимга айтолмас эдим. Кимга, нима деб айтаман?
Орадан кунлар ўтди. Қизимга аста қўнғироқ қилиб гап олдим.
- "Қизим, келин бўлиб тушганингдан кейин занжирингни бўйнингдан ечганмидинг?"
Бир оз ўйланиб туриб:
- "Ҳа ечганман. Гоҳида кечаси тиллаларимни ечиб, шкатулкага солиб ухлайман. Тонг тақиб оламан. Нега сўраяпсиз?"
- "Хеч ўзим". Тез гапни бошқа мавзуга бурдим.
Қалбимга шубҳа-гумон оралади. Наҳот куёвим тубан ишга қўл урса??
Йўқ,, йўқ... Астағфируллоҳ. Куёвим ундай иш қилмайди.
Лекин занжир алмашган. Қандай? Қаерда?
....Орадан ойлар, йиллар ўтди. Ҳамма нарса унут бўлди. Аммо сақлаб қўйган сохта занжирга қарасам эсга тушар ва айтардим:
-"Аллоҳ кўргувчи ва билгувчи зотдир! Бу дунёда ошкор қилмаса, қиёматда кўрсатади, ким нима қилганини.
Болаларимни бир кўз билан (ҳам ота, ҳам она бўлиб) ҳалол меҳнат билан боқиб, уйга ҳаром киргизмаганман. Ҳаммаси Аллоҳни хукмига. Ўзи Ҳакамдир.!
Орадан йиллар ўтиб кетди. Бир нечта набиралик бўлдим. Қизим оиласи билан бахтиёр. Бу орада бизни қариндошлар ҳам кўпайишди. Бироқ энг кичик овсинимни 12 ёшли қизини эҳтиётсизлиги оқибатида машина туртиб юборди. Тез касалхонага олиб кетилган қизалоққа қон қуйиш керак бўлди. Албатта қизалоқни дадаси (қайним) қон топширди. Шифокорни сўзи барчани хайрон қолдирди:
- "Қонингиз қизалоққа тушмади. Бола сизники эмас"
Кичик овсинимиз:
- "Қандай қилиб? Нега? Бўлиши мумкин эмас. Яхшилаб текширинглар"-дерди холос..
- "Вақтни ўтказмайлик. Онасидан қон олинглар,"- деди жаррох.
Барча сукутда. Ҳамма ўз-ўзига савол-жавоб қиларди.
Нима бўлса хам қизалоқ соғайиб кетсин. Ота бошини чангаллаганча ер чизиб ҳаёл сурарди.
- Онани қони ҳам қизалоққа тўғри келмади.
Жаррох жахл билан:
- "Болани асраб олган бўлсаларинг нега аввал бошидан айтмайсизлар",- деган сўзи ошиб тушди. Бола сизларники эмаску. Асраб олганмисизлар?”
Ҳамма ҳайрон!
Ойлаб давомидаги текширувлар натижасида қизалоқ туғроқхонада алмашиб қолгани аниқланди.
Энг аянчлиси, қизимни сарпосига тайёрлаб қўйган тилла занжирни нусхасини ясаттириб келиб, хақиқийси билан алмаштирганда кичик овсиним шу қизалоқ билан алмаштирилган чақалоққа ҳомиладор экан.
Аллоҳ ўта кучли ва ўта тадбирли зотдир! Аллоҳга хийла қилганлар, ўзлари ҳийла қурбонига айланиши муқаррардир!
Кимнидур сотган ва кимгадур хиёнат килган инсон - бир кун келиб, албатта ўзи хиёнат қурбонига айланади.
Алдаган инсон бир кун ўзи ҳам жуда ёмон алданади..
ФАҚАТ ШОШИЛМАНГ!
Қилмишларингиз ҳаётингизни кайсидур бурчагида ўзингизни пойлаб турадилар.
ҲАЁТ ҚАСОСКОРДИР!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
Жуддаям тьасирли хикоя экан .