"Болливуд қироли"
Кино рукнимиз орқали сизларга
"Болливуд қироли" Шохрух Хон
ҳақидаги 20 та қизиқарли фактни
тақдим этамиз. 1. 1965 йилнинг 2 ноябрида
Ҳиндистоннинг Янги Деҳли шаҳрида
туғилган.
2. У туғилганда ўз киндигига ўралиб
туғилган. Бу тиббиётда асфикисия
дейилади. 3. Отаси Тож Муҳаммад Раҳимҳон
машина бизнеси билан шуғулланган.
Онаси Фотима Бегим эса
Ҳиндистондаги биринчи ҳуқушунос
аёллардан бўлган.
4. Мактабда ўқиб юрган кезлари ҳинд тилини билмагани учун доимо паст
баҳо олиб юрган.
5. Онаси унга "Агар ҳинд тилини
ўргансанг кинога олиб бораман" дея
ваъда беради. Шундан сўнг Шохрух
кинотеатрга бориш учун ҳинд тилини ўрганади.
6. Болаликдаги севимли машғулоти
йўл чеккасига ўтириб ўтган кетган
қизларга ҳавоий бўса йўллаш бўлган.
7. У таҳсил олган мактабда соч
ўстириш ман этилган. Шу боис унинг сочини бир неча марта мактабда
қиришган.
8. Мактабда энг ёмон кўрадиган фани
– математика бўлган.
9. Телефон рақамларини ёдлаб қола
билмайди. Умуман олганда у рақамларни эслаб қолиш
қобилиятига эга эмас.
10. Биринчи бўлиб актриса Мумтозга
тақлид қилган.
11. Кинодаги фаолиятини
сериаллардан бошлаган. 12. Кино оламига қадам қўйган
кезлари бир башоратчи "Машҳур
актёр бўлиш ҳақида ўяламагин.
Яхшиси бошқа соҳага ўт" деб
маслаҳат берган.
13. Мактабдаги лақаби – "тез юрар поезд" бўлган.
14. Бировнинг ишончини оқлолмай
қолишдан қўрқади.
15. Ўзига салбий қаҳрамон образини
яратиш ёқади.
16. Aктёр бўлмаганида ўқитувчи бўларди.
17. Ўғлини актёр бўлишини истайди.
18. "Салом шодлик, салом ғам"
филмида Шохрухнинг болалигини,
унинг ўғли Ариан Хон ўйнаган.
19. Актёрнинг банкдан оладиган ва берадиган ҳисоб қоғозида ҳамиша
"love CRK " деган дастхат бўлади.
20. Армони: Онаси унинг бугунги
муваффақиятларини кўра
олмаганидир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1