Тошкент вилоятининг Майский посёлкаси аҳолиси ер остидан ноёб топилма топишди. 14 та олтин буюмдан ташкил топган ноёб топилмалар ер қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда топилди, деб хабар беради UT. Сирли ҳазина хақида дарҳол Ўзбекстон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига хабар берилди. Ҳозирда мазкур топилмалар устида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур коллекцияда император ва қадимий илоҳ тасвирланган танга, белбоғли ва ёпиштирма нишон, камарнинг учи, шунингдек номаълум мақсадларда ишлатиладиган бошқа буюмлар ҳам мавжуд. Вазирликнинг бадиий экспертиза бошқармаси мутахассислари мазкур буюмлар аслзода Византия аскарининг дафн маросимидан топиб олинганлигини маълум қилишмоқда. Олтин буюмлар V-VI асрларда аскар анжоми ва кийимлари безаги сифатида хизмат қилган. Қимматбаҳо топилма айни дамда академиклар ва Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳодимлари томонидан ўрганиляпти. Айтиш жоизки, сўнгги йилларда Византиянинг эрта даврига оид кўплаб топилмалар айнан Ўзбекистон ҳудудида қўлга киритилмоқда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
a>77cb1e4s#
>7dcbe4s#
ed0e4s#
0c782a7e4s#
62969aefs#