Осон эмас мусофирга, осон эмас...
Россияга ўйнагани борган эмас,
Руслар кулиб уни кутиб олган эмас,
Чин айтаябман, ёзганларим ёлғон эмас
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Мусофирлик нималигин борган билар,
Кризисда бепул, ишсиз қолган билар,
ФМС да навбат кутиб турган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Совуқ кунда баланд уйлар қурган билар,
Иш йўғида халтуралар урган билар,
Ўнбеш киши бир хонада турган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар,
Миллон ишлаб, қўлга100 минг олган билар,
Ҳали етмай депортация бўлган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Бугун уйланиб, бир ой ўтмай учган билар,
Ёрин қумсаб ёстиғини қучган билар,
Кунда 10 бор милицияга тушган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Қиш келишин зор интизор кутган билар,
Ёшлик даври Россияда ўтган билар,
Бор аламин мағрур ичга ютган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев