СЕНСИЗ, СЕВГИНГСИЗ...
Хаёлимдан кетмайсан асло,
Тушларимда тинч қўймай ҳатто,
Ҳаётимда қолмади маъно,
Соғинчингсиз, Сенсиз, Севгингсиз.
Осмонга боқ, бизданда маюс,
Тупроқ узра хазондир афсус,
Армон билан бўлдим юзма юз,
Соғинчингсиз, Сенсиз, Севгингсиз.
Кетолмай, ҳасратлар шаҳридан,
Ичаман ҳижроннинг заҳридан,
Қўрқаман аламнинг қаҳридан,
Соғинчингсиз, Сенсиз, Севгингсиз.
Дил дафтари- муҳаббатнома,
Дил дардлари мендан девона,
Бахтим излаб бўлдим овора,
Соғинчингсиз, Сенсиз, Севгингсиз.
Ҳасратим тиқилар томоққа,
Тунларим ўтмоқда ингроқда,
Қандай яшай сендан узоқда,
Соғинчингсиз, Сенсиз, Севгингсиз.
Йўлимизда кимлар чоҳ қазди,
Дўст-у душман орамиз бузди,
Ишончимиз саҳродек тўзди,
Соғинчингсиз, Сенсиз, Севгингсиз..
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев