ёш автобусга чиқишди.
Улар чамаси 25-30
ёшлардаги йигит ва
унинг рафиқаси. Бу
жуфтлик шахардаги
бошқа эр-хотинларга хеч
ўхшамайди. Бир-бирига
жуда мехрибон, айниқса,
эрнинг хотинига бўлган
мехр-мухаббати унинг
кўзларида намоён. Аёл
хам хўшрўйгина. Ёзнинг
айнан жазирама иссиғига
қарамай ёш жувон
бошига рўмол ўраган.
Автобусдаги
йўловчилардан бири
улар томонга қайрилиб
қаради ва аста сўз қотди:
«Яхши йигит!» Гапирган
одам тахминан 40
ёшларда, кўринишидан
бирор бир олийгох
ўқитувчиси, зиёлига
ўхшаб турибди. - Менга
гапиряпсизми?- cўради
халиги йигит. - Ха, сизга, -
жавоб берди эркак. -
Эшитаман, - мулойимлик
билан мурожаат этди
йигит. - Сиздан бир
нарсани сўрамоқчи эди.
Лекин менда хафа
бўлмайсиз деган
умиддаман, - давом этди
йўловчи, - мана, анчадан
бери сизларни кузатиб
ўтирибман-у бир нарсага
хеч ақлим етмаяпти.
Кўринишингиздан
туппа-тузук, ўқимишли
тушунган йигитга
ўхшайсиз. Лекин шундай
маданиятли йигит аёлини
мана бунақа матоларга
ўраб-чирмаб
ташлаганини
тушунолмаяпман.
Одамлар коинотни забт
этаётган, илм-фан жадал
ривожланаётган,
тараққиётнинг юқори
босқичларига
кўтарилаётган шу даврда
аёлингизга эркин яшашга
имкон бермасангиз-а. Бу
нимаси? Мана,қаранг,
менинг хотиним, - дея
ёнида ялангбош ўтирган
аёлни кўрсатаркан, ўз
хохлаганидай юради,
хаёт лаззатларидан
бахраманд эркин яшайди.
Сиз- чи ... ,- хиёл энгашиб
аста шивирлади, - ёки
бунга бир сабаб, нуқсони
борми? Йигит ойнадан
ташқарига боқди. Кўзи
кўча четидаги машиналар
сақлаш жойига тушди. У
ердаги аксарият
автомобилларнин г усти
брезент билан қопланган.
Йигит ўзидан ёши катта
халиги кишига юзланиб,
сўради: - Машиналарни
кўряпсизми? - Ха,
кўряпман, нима бўпти, -
хайрон бўлиб елка қисди
йўловчи одам. -
Машиналарни нимага
ўраб қўйишган? -
Қимматбахо мулклиги
учунлиги аниқ-ку.
Эгалари машинаси тез
уриниб кетиши,
эскирмаслиги учун
шундай қилишади,
авайлашади-да. - Уларни
ёнида турган автобуслар-
чи, уларни нега хеч ким
ўраб қўймаган? - Чунки у
жамоат тарнспорти.
Ундан хамма
фойдаланади. Менга
қаранг, бу гапингиз билан
нима демоқчисиз ўзи?
Автобусдаги хамма
йўловчиларнинг
эътибори шу сухбатда.
Мунозара қандай якун
топишини бетоқатлик
билан кутишяпти. Хамма
йигитнинг оғзини
пойлайди. "Йигитга қийин
бўлди. Нима деб гап
топаркин бу кишига”.
Барчанинг хаёлидан шу
фикр ўтгани шубхасиз. -
Тушунасизми, рафиқам
мен учун қадрли, мен хам
уни авайлайман. Унга
бошқа эркакларнинг
назари тушишини ор деб
биламан ўзимга. Шунинг
учун хам аёлимнинг
бошида рўмоли бор.
Сизнинг аёлингиз эса
худди жамоат
транспортидай гап. Унга
хамма қараши, хохлаган
одам гап ташлаши
мумкин. Бунинг эса
афсуски, сизга қизиғи
йўқ... Энди барчанинг
нигохи ёш жуфтликдан
халиги эркак ва унинг
аёли томон қадалди.
Эркак нима дейишни
билмай ўзини йўқотиб
қўйди. Унинг хотини эса
уятдан юзи лов-лов
ёнганидан боши эгилди.
Автобус эса йўлида давом
этарди . . . ! ! !
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10
Ro'mol o'raganga yoki o'ramaganga qaramaydi ayolmi erkakmi xammani o'ziga insof bersin insof bermasa ro'mol tugul quliflab qo'ysayam bir tiyin.