розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам айтдилар: «Агар аёл
беш вақт намозини ўқиса,
Рамазонда рўзасини тутса,
номусини (ҳаромдан) сақласа
ва эрига итоат қилса, унга:
«Жаннатга унинг эшикларидан
хоҳлаганингдан кир»,
дейилади» (Ибн Ҳиббон
«Саҳиҳ»ида ривоят қилган,
Саҳиҳул-жомиъ: 660).
Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам айтдилар:
«Аёлларнинг яхшиси – (эри)
қараса кўзини қувнатадиган,
буюрса итоат қиладиган,
баданида ҳам, молида ҳам у
ёмон кўрадиган нарса билан
унга хилоф қилмайдиган
аёлдир» (Аҳмад, Насоий, Ҳоким
ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ:
3298).
Каъб ибн Ужра розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам айтдилар: «Сизларга
жаннат аҳлидан бўлган
аёлларингиз ҳақида хабар
берайми? Хушмуомала, тез
рози бўлувчи, зулм кўрган
пайтда: «Мана бу қўлим сизнинг
қўлингизда, то сиз рози
бўлмагунча кўзимга уйқу
қўнмайди», дейдиганларидир
(Табароний ривояти, Саҳиҳул-
жомиъ: 2604).
Бир ривоятда: «Сизларга
жаннатдаги аёлларингиз
ҳақида хабар берайми?
Хушмуомала, серфарзанд, агар
ғазабланса ёки хафа қилинса
ёки эри ғазабланса: «Мана бу
қўлим сизнинг қўлингизда, то
сиз рози бўлмагунча кўзимга
уйқу қўнмайди», дейди
(Табароний ва бошқалар
ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа:
3380).
Абу Узайна ас-Содафийдан
ривоят қилинади: Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
айтдилар: «Аёлларингизнинг
энг яхшиси Аллоҳдан тақво
қилувчи, хушмуомала,
серфарзанд ҳамда мулойим ва
ҳамдард бўлувчи аёллардир.
Аёлларингизнинг энг ёмони
ўзини кўз-кўз қилувчи ва
мутакаббир аёллардирки, улар
мунофиқдирлар. Бу каби
аёллардан жаннатга фақат «оқ
қарға»га ўхшаш (яъни, жуда
озчилик)ларигина
кирадилар» (Байҳақий
«Сунан»да ривоят қилган, Ас-
силсилатус-саҳиҳа: 1849).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев