эмас,
Йиғинг эмас, вақти бекор кулгинг
эмас.
Қиёматда қуръон сенга ёв
бўлмасин:
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг
эмас!
Оят сени тўхтатмаса жазо неки?!
Ўғил ва у тўплаган мулк отаники,
Бу дунёда хамма нарса Худоники,
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг
эмас!
“Эркаклар”мас, “Аёллар” деб сура
тегмиш,
Унда сенга, эркакка ҳам ҳукм
тенгмиш,
Жаннатийлар ул оятга бўйин эгмиш
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг
эмас!
Аёлдирсан, ҳудудингни асра оқил,
Аллоҳ учун қалбингни оч, бўлма
баҳил!
Қиёматда бахтли бўлмоқ истасанг,
бил
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг
эмас!
Вазифангни бажариблар манзил
етиб,
Фарзандларинг тарбияла солиҳ
этиб,
Дод кўтарма чегарадан ўтиб кетиб,
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг
эмас!
Ҳаддингни бил, ҳаддинг асли жуда
гўзал,
Бу ҳудудга арзир битмак минг бир
ғазал,
Начорадир, Раҳмон хохлаб бўлган
азал:
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг
эмас!
Инграгандек ёз тонгида қиш
қарғаси
Дод йиғладинг, титраб кетди дил
дахаси.
Биттадан кўп яралгандир
қовурғаси:
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг
эмас!
Сен аёлсан, ўзинг урма
гумроҳликка,
Якка қолсанг, номинг етмас
гувоҳликка,
Холиқ билан талашмагин илоҳликка
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг
эмас!
Кел, пайғамбар уйини ҳам қил
зиёрат,
Тўққиз аёл бир турмушдан олар
роҳат!
Мўминларнинг оналари сенга
ибрат:
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг
эмас!
Эй муслима синглим, энди йўлга
отлан,
Ҳақ юборган ҳукмларга қаноатлан
Сенга эринг жавоб берар, шундан
шодлан:
Эр - Аллохнинг мулки эрур, мулкинг
эмас!!!
¤~¤~¤~¤~¤~¤~¤~¤
Суннатни яхши куриб...Суннатга
эргашиб..Беваларга ва ёши утиб
кетаётган кизларга Аллоҳ учун
рахм килиб , узи яхши курган эрини
у билан бахам куришни ният килган
аёлларга Аллоҳ ажр- мукофотлар
берсин.
То киёматгача зурриётларидан
Аллох рози буладиган олиму
олималар ва кори-ю кориялар
давомий булсин.
Жаннатда Ойиша онамиз..ва бошка
муминлар оналари ва сахобия
аёллар билан хамсухбат булишни
Аллох насиб килсин..Аллохумма
амийн
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1