~ АЛЛОҲ синган қалблардадир " - дедик
ТАРК этилдик ...
~ "Қул учун - Аллох ўзи етмасми? " - дедик
Суйганимизга лойиқ кўрилмадик ...
~ "Жаннатга лойиқ кўрилсак шуни ўзи етади " - дедик
Хақорат қилиндик ...
~ "Роббимга хавола " - дедик
Хиёнатга учрадик ...
~ "Мазлумнинг хаққи Аллохнинг зиммасида" - дедик
Етишмовчилик, мухтожликнинг совуқ аёзи жонимизни кесиб ўтди ...
~ “Жаннатда етишмовчиликсиз хаёт бизни кутябти " - дедик
Қалбимизнинг махбубларидан айрилдик ...
~ "Жаннатда айрилиқсиз мухаббат бор" - дедик
Узоқлашдилар ...
~ “Аллох тақдир қилган кунгача Аллохимга омонат" - дедик
Алдадилар ...
... кулдик
Йиглатдилар ...
... кўзда ёш билан табассум қилдик
Масхара қилдилар ...
... хақларига истигфор айтдик
Мақтадилар ...
~ "Барча мақтов Аллохгадир" - дедик
Хўрладилар ...
~ "Гариблик муборак бўлсин, бу биз учун шараф " - дедик
Касаллик билан синалдик ...
~ "Аллох эслабти, хаста Роббнинг суюклигидир" - дедик
Йиқилдик, туртилдик ...
~ "Сирот эмаску, алхамдулиллах" - дедик
Юртимиздан узоқларда қолдик
~ "Жаннатдан узоқдалигимизнинг азоби олдида, бу масофалар чикора ..." - дедик
Писанд қилмадик ...
Азобландик ...
Машаққатлар уйқуларимизни еди ...
~ "Қиёмат азоби бундан баттар бўлади" - дедик, сабр қилдик
Имтихон, синов бўйнимизни эгди ...
Аллохдан офият тиладик ...
Хато қилдик ...
Ноумид бўлмай, ТАВБА билан Роббдан тавфиқ тиладик ...
Қалбимиз ёлгизликдан хувиллаб, махзун қолди ...
~ "Қалб - Аллохсиз қолгандагина ёлгиз хисобланади" - дедик
Севдик ... севилмадик ...
Эъзозладик, эъзозланмадик ...
~ "Аллох азиз қилсин, шу етар " - дедик
Хамма хаммасига қўл силтадик ва
~ "Жаннатга етиб олсак, ОЛИЙ БАХТ марраси бизники " - дедик.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев