Қани эди ёнимда бўлсанг
Кўз ёшларим тўксам кафтингга.
Ўзинг суйиб, Ўзинг юпатсанг
Илисайди қалбим тафтингдан.
Қани эди ёнимда бўлсанг
Қара, ахир кетяпман нураб.
Дард ҳар қандай қадни эгаркан
Фақат ёдинг турибди суяб.
Қани эди ёнимда бўлсанг
Қалбим Сенга, юпанчга муҳтож.
Рози эдим эшигинг очсанг
Жоним билан тўламоққа бож.
Қани эди ёнимда бўлсанг
Икки дунё кетса қоришиб.
Фоний армонларни аритсанг
Абадий нур турса ёришиб.
Қани эди ёнимда бўлсанг
Борлиғингга сингиб кетсайдим.
Ўзим учун батамом ўлсам.
Ўзимни буткул унутсайдим.
Қани эди ёнимда бўлсанг
Менга қайта ато қилсанг жон
Сен чун яшамоқни ўргатсанг
Бу бахт учун биргина имкон!
Қани эди ёнимда бўлсанг.
Айлансайди қалбим гўшангга
Сўнг ҳаммага севгинг улашсам
Ўзим топар эдим ўшанда!
Қани эди ёнимда бўлсанг...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев