ҳаётим эртакка ўхшайди,
бир вақтлар футболдан
топган пулим оиламга ҳам
етмасди
Рукн: Янгиликлар » ЕВРОПА
"Бавария"
ва
Франция
терма
жамоаси
ярим
ҳимоячиси
Франк
Рибери болалиги ва шахсий
ҳаёти тўғрисида сўзлаб ўтди.
"Болалик чоғларимда анча
фақирона кун кўрардик. Отам
оиламизни боқиш учун ўзини
ҳар кўйга соларди. Менимча
курашувчанлик ҳислатим учун
ундан миннатдор бўлишим
лозим. Ҳатто ҳаммаси тамом
бўлгандек кўринганда ҳам
умидсизликка тушмасликка
интиламан.
Яна футболдан тўлиқ лаззат
олишни истайман. Аниқроғи,
ўзимга ҳам, бошқаларга ҳам
қувончли бўлиши учун ҳаракат
қиламан. Мен ҳаммага -
кучлиларга ҳам, кучсизларга
ҳам ҳурмат билан қарайман.
Майдонда чин юракдан
ўйнайман.
Мен учун энг муҳими -
яқинларим ва оилам. Агар
улардан бирортасига ёмон бўлса
- менга ҳам ёмон бўлади. Энг
муҳими, оилага кўпроқ вақт
ажратиш лозим.
Ҳаётимда шундай вақтлар
бўлганки, футбол орқали топган
даромадим оиламизга етмай
қолди ва футболни унутиб
туришга тўғри келди. Бошқа иш
қилдим. Отам йўл қурилишида
ишларди, у билан бирга оддий
ишчи бўлиб юрдим.
Бу ҳам яхши бир тажриба.
Фаолиятим бошида мана шундай
кунларга етишаман деб
ўйламагандим. Менинг ҳаётим
эртакка ўхшайди. Футбол менга
ҳамма нарса берди ва оиламни
таъминлашга ёрдам қилди. Аммо
эришган ютуқларим билан
чекланиб қолишни истамайман",
- дейди Рибери.
Манба: www.sports.ru
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев