Нокасларга қолди замон, Ҳаромхўрлик ошган чунон, Диндан қолмай ному нишон, Ул Хадису Қуръон йиғлар. Баланд тоғу тош безабон, Ҳамма олам тамом ҳайрон, Эй хаддидан ошган инсон, Қилмишингдан осмон йиғлар. Қиёмат хақ, хақдир фармон, Тангрига бу ишлар осон, Еру кўкни тутса ларзон, Дахшатидан жаҳон йиғлар. Оёқларда қолмай дармон, Борса ҳамма маҳшар томон, Ул кун Росуллоҳ(с.а.в) гирён, Воҳ Умматим, дебон йиғлар. Ул кун Тангри ёлғиз султон, Хақ бирла ўрнатса мезон, Солиҳ банда бўлар шодон, Лекин, динсиз инсон йиғлар. Қалби эгри, сўзи ёлғон, Гоҳ кофиру гоҳ мусулмон, Ўзин алдар ул бегумон, Эрта ўшал нодон йиғлар. Билки Роббинг Қодир, Раҳмон, Ато этди танингга жон, Тирикликда келтир иймон, Шош! Ғанимат имкон йиғлар. Бу ғафлатин битгай қачон, Аҳли Ислом энди уйғон, Ғаним сенга бўлиб сарбон, Бу адашган карвон йиғлар. Тарихингдан яхши аён, Ўз динингда эдинг равон, Нега бугун бўлдинг пинҳон, Қалбим тўла армон йиғлар. Бир замонлар номи достон, Хақ динингда эдинг қалқон, ХАЛИФАЛИК бўлиб яксон, Динсиз қолган макон йиғлар. Дин бирла олам чарағон, Пок динингни ёйгил ҳар ён, Дунё аҳлин тутиб туғён, Муслим дили хуфтон йиғлар. Йўлинг Аллоҳ қилди баён, Тойма йўлдан бўлгин омон, Қилгил тақво етмас зиён, Нусрат сўраб ўғлон йиғлар. Бизга нусрат бергил, Раҳмон Ожиз қулинг сенга қурбон, Биз бирлашсак ул бағри қон, Лаънатланган шайтон йиғлар!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев