Фикр: Эрнинг икки, уч ёки тўрт нафар хотини бўлса, фаҳш ишларга, бемаъни фаолиятга, фойдасиз кўнгилхушликка вақт топа олмай қоладилар. Чунки унинг вақти шу тўрт аёлни таъминлашга, фарзандлари билан банд бўлишга сарфланади.
Раддия: Бу демократияга хилоф. Инсон ҳуқуқларини поймол қилади. Ўгай ака-укалар ўртасида ихтилоф чиқади. Кундошлар ўртасида душманлик кучаяди.
Жавоб: Демократия деган ниқобни кийиб олган Ғарбдаги кўплаб эркак ва аёл неча марта неча киши билан жинсий алоқада бўлганини эслай ҳам олмайди. Уларнинг кўпи ахлоқий жиҳатдан ҳайвонлашиб кетгани ҳақиқат. Инсон ҳуқуқлари инсоннинг ижобий истакларини рўёбга чиқаришдир. Бу таклифда айнан шу жиҳат эътиборга олинган. Ўгай ака-укалар ўртасида эса дўстона муносабат ўрнатиш мумкин. Кундошлар эса бир-бирларига кўникадилар. Кундош бўлмаса-да, ҳатто баъзи овсинлар ҳам бир-бирига адоватда яшашлари сир эмас-ку.
Фикр: Жамиятда эрсиз юрган аёллар, қариқизлар камаяди. Уларнинг аксарияти ўз ҳимоячиси ва умр йўлдошини топадилар.
Раддия: Нима, аёл кишиди кўнгил йўқми? У бирор кимга иккинчи ёки учинчи ёки тўртинчи хотин бўлиб яшашга мажбурми?
Жавоб: Ҳа. Бу раддия тагида кибр ётибди. Аёл киши ҳеч қачон ўзидаги нарсани бўлишишни истамайди. Бу унинг табиатидаги феъл. Агар бу феълга рози бўлинса, жамият беваларга, енгилтак аёлларга, қариқизларга тўлиб кетади. Уларнинг ҳам жисмоний ва маънавий истаклари, эҳтиёжлари бор. Эр кишига бир вақтнинг ўзида тўрт аёлни никоҳига олиш учун рухсат берилган экан, демак, унинг маънавий ва жисмоний ҳолатида шунга қодирлик мавжуд.
Фикр: Дунё миқёсида авж олиб бораётган бисексуализм камаяди, балки йўқ бўлиб кетади. Одамларнинг руҳий ҳолатида мувозанат пайдо бўлади.
Раддия: Бисексуализм (бир хил жинсларнинг ўзаро мойиллиги) касаллик, уни даволаш керак.
Жавоб: Уни даволагандан кўра олдини олган маъқул. Ҳеч ким бу касал билан туғилмайди, атроф-муҳит уни шу кўйга солади. Агар ўғил отасида икки ёки уч ёки тўрт хотин борлигини билса, у шуни ҳақиқат деб қабул қилади ва шунга интилади. Қизлар ҳам буни табиий ҳолат деб билади. Натижада, жамиятда ҳамма тарафдан мувозанат катта ижобий эҳтимол билан ўз изига тушади. Ахлоқсизлик камаяди.
Хали бу фикрлар давом этиши мумкин....
(Акром Малик)
m.odnoklassniki.ru/dk?st.cmd=altGroupMain&st.groupId=54626766094354&_prevCmd=userAltGroups&tkn=1705
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев