Хижронлари ёр бағрини тиғламасин.
Хаёллари хар томонга тўзиб кетти,
Келинчакка айтиб қўйинг йиғламасин...!
Мен йиғладим нетай бағри дилим хунда,
Кўнгил узиб кетолмадим кўнгил унда,
Бахтлар тилаб барча шодон бўлган кунда,
Келинчакка айтиб қўйинг йиғламасин...!
Йиғлаб-йиғлаб чертдим кўнглимдаги торни,
Кечирсинлар мендай ожиз мендай хорни,
Орзумиди ёт ёнида кўрмок ёрни,
Келинчакка айтиб қўйинг йиғламасин...!
Боролмайман ўзга ошиқ ёр ёнида,
Висолига дийдорига зор ёнида,
Чидолмайман ёрим турса ёт ёнида,
Келинчакка айтиб қўйинг йиғламасин...!
Ошиқ ахли йиғлар кўнглим нидосига,
Бардошим йўқ ёр - ёрларин садосига,
Куйинмасинлар мен ошиқу гадосига,
Кўз ёшлари юрак бағрим тиғламасин,
Келинчакка айтиб қўйинг йиғламасин...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев